Ўзбекистон

Қирғизистонда кўп болали оилага пул бериш таклиф қилинди

Қамчибек Ташиев аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.

Қирғизистонда кўп болали оилага пул бериш таклиф қилинди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди. 

 

Унинг сўзларига кўра, йирик оилалар мамлакатнинг келажаги учун асосдир. У қирғизистонлик аёллар беш-ўн нафар болани дунёга келтириши кераклигини таъкидлади.

 

"Биз кўп фарзандли бўлишимиз лозим. Аёллар, ёш келинлар бунга алоҳида эътибор қаратиши керак. Фақат шундагина Қирғизистон тараққий этиши мумкин. Давлат хавфсизлигини мустаҳкамлаш бевосита аҳоли сони билан боғлиқ. Агар аҳоли кўпаймаса, хавфсизликни таъминлаш мураккаб вазифага айланади. Ҳозирги кунда дунёда улкан ўзгаришлар содир бўлмоқда ва қўшни давлатлар аҳоли сони жиҳатидан биздан ўзиб кетмоқда", - деди Ташиев.

 

Таъкидланишича, президент билан келишувда болалар туғилиши учун тўловларни ошириш бўйича давлат дастури ишлаб чиқилмоқда.

 

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида:

 

• тўртинчи бола учун – 100 минг сом ( $1 160);

• бешинчиси учун – 600 минг сом (қарийб $7 000) ;

• еттинчиси учун – 1 млн сом ($1 1604 ) бериш режалаштириляпти.

 

Оила саккизинчи ва тўққизинчи боласи учун 1,5 млн ($17 482 ), ўнинчиси учун эса 2 млн сом ($23 310) олиши мумкин бўлади.

Тиббиёт ходимлари диққатига: давлат рўйхатидан ўтиш мажбурий бўлади

Тиббиёт ходимлари диққатига: давлат рўйхатидан ўтиш мажбурий бўлади

Янги тартибга кўра, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан фақат тегишли мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтган шахслар шуғулланиши мумкин.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Чилонзорнинг айрим ҳудудларида сув ўчирилади

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик: Чилонзорнинг айрим ҳудудларида сув ўчирилади

Сув таъминоти вақтинча тўхтатилган манзилларга махсус техникалар орқали ичимлик суви етказиб берилади.

“Ўзбекнефтгаз” ва CNPC ҳамкорлиги: “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш масаласи кўриб чиқилди

“Ўзбекнефтгаз” ва CNPC ҳамкорлиги: “М-25” конидаги авария оқибатларини бартараф этиш масаласи кўриб чиқилди

Дунёнинг бешта энг йирик энергетика гиганти қаторига кирувчи Хитой миллий нефть-газ корпорацияси президенти Чжоу Синхуай бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Ҳовли тагида ва йўл четидаги яширин “бойлик”: 5,5 кг опий фош этилди

Ҳовли тагида ва йўл четидаги яширин “бойлик”: 5,5 кг опий фош этилди

Самарқанд ва Хоразмда гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

“Мадад” махсус қутқарув маркази ташкил этилади: қутқарув тизими янгиланади

Фавқулодда вазиятларда қутқарув ишларини кучайтириш, жумладан, 56 та сув омборида хавфсизлик хизматини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Таълим ва илм-фан вазирлиги: ўринбосарлар тайинланди

Президент қарори билан вазирликда учта янги тайинлов амалга оширилди.

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Балиқчилик ва лимончилик: минглаб оилалар даромади оширилади

Ўзбекистонда 4 мингдан ортиқ қудуқ негизида балиқчиликни ривожлантириш, 200 гектар майдонда энерготежамкор иссиқхоналар қуриш режалаштирилмоқда.

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

28 миллион сўмлик гиёҳванд модда: икки фуқаро ушланди

Гумонланувчилардан бирининг хонадонидан ҳам гиёҳванд моддалар топилган.