Спорт

Равшан Эрматов Россия футболи ҳакамлари эксперти бўлди

У Россия футбол иттифоқи ҳузуридаги Эксперт-ҳакамлар комиссияси аъзосига айланди.

Равшан Эрматов Россия футболи ҳакамлари эксперти бўлди

 

Ўзбекистонлик собиқ футбол ҳаками Равшан Эрматов Россия футбол иттифоқи қошидаги (РФИ) Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг доимий аъзоси бўлди. Бу ҳақда иттифоқ матбуот хизмати хабар берди.

 

45 ёшли мутахассис фаолияти давомида 11 марта жаҳон чемпионатига ҳакамлик қилган ва бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. 2015 йилда у дунёнинг энг яхши ҳаками деб топилган. 2019 йилда эса расман ҳакамлик фаолиятини якунлаган.

 

Равшан Эрматов ҳозирда ЎФА биринчи вице-президенти сифатида фаолият кўрсатяпти.

 

РФИ қошидаги Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўйинлардаги ҳакамлик билан боғлиқ баҳсли ҳолатлар, ўйин натижасига таъсир қиладиган қарорларни кўриб чиқувчи, баҳо берувчи орган ҳисобланади.

 

Равшан Эрматов комиссиясининг амалдаги таркибининг тўққизинчи аъзоси бўлди. Эрматовдан ташқари комиссия таркибига РФИ ҳакамлар бўлими бошлиғи Павел Каманцев, Сергей Зуев, Александр Гвардис, Николай Иванов, Сергей Фурса, Николай Левников, Олег Соколов ва Эдуард Малий ҳам киритилган.

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

620 млн сўмлик соврин ва жаҳон гроссмейстерлари: “Zakovat-Gambit” финали Тошкентда

Турнирда қатнашиш учун 5 831 нафар шахматчи рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 633 нафари аёллар ҳисобланади.

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

Қатардаги халқаро турнир: ўзбекистонлик таэквондочилар 6 та медални қўлга киритди

WT терма жамоаси “Qatar Open” халқаро турнирида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Каннаваро шогирдлари яна майдонда: Ўзбекистон Россияга қарши майдонга тушади

Терма жамоалар ўртасидаги баҳс “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

«Манчестер Сити» сотилиши мумкинми? Клуб эгалари режаларини қайта кўриб чиқмоқда

Бунга молиявий можаро ва мухлисларнинг муносабати сабаб бўлгани айтилмоқда.

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Роналду терма жамоадан четлатилди: унга нисбатан интизомий иш очилди

Ҳозирча унга нисбатан якуний жазо белгиланмаган.

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Роналдуга қарши интизомий иш бошланди: мумкин бўлган жазо маълум бўлди

Футболчининг ўзи ҳам федерация белгилайдиган жазони қабул қилишга тайёрлигини билдирган.

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўртоқлик учрашуви: Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлмади.

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Ўзбекистон Осиё ўйинларини 5-ўринда якунлади: спортчилар 70 та медални қўлга киритди

Оғир атлетикачи Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.