Спорт

«Рома» Элдор Шомуродов иштирокида матбуот анжумани ўтказди

«Рома» жамоаси Элдор Шомуродов иштирокида матбуот анжумани ўтказди. Ўзбекистонлик футболчи журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

«Рома» Элдор Шомуродов иштирокида матбуот анжумани ўтказди

 

 

Катта клубга 26 ёшида келиб қўшилгани ҳақида

Аввало айтишим керакки, мен йилдан йилга ривожланишга, ўзимнинг энг яхши хислатларимни намоён этишга ҳаракат қиляпман. Ҳар доим юқори даражадаги жамоада ўйнашни хоҳлаганман. Озроқ кеч бўлса ҳам ўз мақсадимга эришдим. Бу ерга яхши жиҳатларимни намойиш этиш учун келдим. Жамоа билан қандайдир соврин қўлга киритмоқчиман.

Абраҳам билан бирга ўйнай олиши ҳақида

Бунгача қанот ҳужумида ва марказий ҳужумда ўйнаганман, шунинг учун иккала позицияда ҳам ўзимни яхши ҳис қиламан. Албатта, Абраҳам билан бирга ўйнай оламиз. Асосийси, ғалаба қозониш ва жамоага ёрдамимиз тегиши.

Янги жамоасидаги мақсадлари ҳақида

Боя айтганимдек, бунгача фақат ўз мақсадимга эришиш ҳақида ўйлаганман ва топ-жамоага ўтишни хоҳлаганман. Бугун мен катта жамоадаман. Энди ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш ва соврин қўлга киритиш зарур. Бу ерда кўплаб мухлислар бор, уларни хурсанд қилиш керак. Жаноб (Моуриньо) билан барчаси ўхшайди ва биз соврин ютамиз, деб ўйлайман.

Жозе Моуриньо билан қандай алоқалари борлиги ҳақида

Ҳа, биз икки йил олдин Жозе билан Москвада учрашгандик. Жозе «Рома» мураббийига айлангач, менга қизиқиш бўлаётганини айтишди. Дарҳол рози бўлдим. Биринчидан, «Рома» — катта жамоа ва доим олдига улкан мақсадлар қўяди. Иккинчидан, жаноб (Моуриньо) дунёдаги энг яхши мураббийлардан бири. Мен у киши билан ишлашни хоҳладим. Бу ҳам Римга келишимда катта рол ўйнади.

Жамоадаги дебюти муваффақиятли чиқишини кутмагани ҳақида

Ўзимни яхши жиҳатларимни намойиш этишни хоҳлайман. Бу эса ўйлаганимдан яхшироқ чиқди. Шу руҳда давом этиш керак ва мухлисларни хурсанд қилиш зарур. Жамоага ғалабага эришиш учун ёрдам бериш керак.

Элдор Шомуродов, «Рома» футболчиси

 

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Рома» Элдор Шомуродов трансферини эълон қилгани ҳақида хабар бергандик.

custom img

Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Футболчи отаси Хорхе Мессининг вафотидан сўнг терма жамоадаги фаолиятини якунлаш қарори қатъийлашганини билдирди.

custom img

US Open: Камилла Раҳимова дунёнинг 29-ракеткасини мағлуб этди

Тенг курашлар остида ўтган биринчи сет 7:6 ҳисобида Раҳимованинг ғалабаси билан якунланди.

custom img

Ўзбекистонлик академик эшкак эшувчилар илк бор жаҳон чемпиони бўлди

Кумуш медаль Германия, бронза медаль АҚШ терма жамоаси вакилларига насиб этди.

custom img

Беҳруз Каримов фаолиятини Швейцариянинг “Лугано” клубида давом эттиради

18 ёшли футболчи виза расмийлаштирилгач, янги жамоаси сафига қўшилади.

custom img

UEFA Жанни Инфантинони FIFA президенти лавозимидан четлатмоқчи

UEFA FIFА президенти Жанни Инфантинонинг Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга топшириш режаси бекор қилинганидан сўнг ташкилот раҳбариятига нисбатан ишончсизлик билдирди.

custom img

“Бунёдкор” молиявий муаммолар сабаб Суперлига доирасидаги сафар ўйинига бормайди

Жамоада харажатларни қоплаш учун маблағ мавжуд эмас.

custom img

UEFA FIFA тижорий режасидан воз кечмаса, ЖЧни бойкот қилади

UEFA ва унга аъзо 55 та миллий футбол ассоциацияси FIFA Жаҳон чемпионати бўйича янги тижорий режасини бекор қилмаса, ташкилот мусобақаларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

custom img

FIFA собиқ Президенти Жаҳон чемпионатига инвестор жалб этиш режасини танқид қилди

У мундиал тижорат активи эмас, балки жаҳон футболининг маданий мероси эканини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"