Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича «Йўл харитаси» имзоланди.
Ҳужжатларни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ҳамда «Газпром» бошқаруви Раиси Алексей Миллер имзолади.
Маълум қилинишича, Россия газини Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудуди орқали экспорт қилиш 2023 йилнинг тўртинчи чорагидан бошланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистон «Газпром» билан Россия газини Ўзбекистонга транзити бўйича шартнома имзолангани ҳақида хабар берилганди.


