Жаҳон

Россия Киевга ракета зарбалари берди

Бу пайтда шаҳарда БМТ бош котиби ва Болгария бош вазири бўлган.

Россия Киевга ракета зарбалари берди

 

БМТ бош котиби Киевда бўлиб турган бир пайтда шаҳарга ракета зарбалари берилди. Бу ҳақда “BBC” хабар берди.

 

Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, жами бешта ракета ташланган. Улар шаҳарнинг марказий Шевченко туманида портлаган. Ракеталардан бири Антониу Гутерриш турган меҳмонхона яқинига тушган.

 

Зарбалар Гутерриш ва Зеленскийнинг қўшма матбуот анжумани тугаганидан бир соат ўтиб берилган. БМТ бош котиби унда Хавфсизлик кенгаши фаолиятини танқид қилганди.

 

Гутерриш ва унинг ҳамроҳлари ҳеч қандай жароҳат олмаган. Бош котиб матбуот котибининг сўзларига кўра, ракета тушган пайтда Гутерриш Украина бош вазири офисида бўлган.

 

Унинг ўзи “BBC”га шокка тушганини айтган.

 

“Ушбу урушни тўхтатиш зарур ва бунинг ечимини топишимиз керак”, – деган у.

 

Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба Киевда БМТ бош котиби ва Болгария бош вазири бўлиб турган бир пайтда ракета зарбалари берилишини даҳшатли ва варварлик ҳаракати сифатида баҳолаган.

 

Аввалроқ Путин БМТ бош котиби билан учрашгани тўғрисида хабар берилганди.

custom img

Ҳамас тўлиқ қуролсизланишга рози бўлди — Трамп

АҚШ президенти қуролсизлантириш бўйича “тарихий келишув”га эришилганини маълум қилди.

custom img

Покистондаги кўмир кони қулаб, 34 киши ҳалок бўлди

Дастлабки маълумотларга кўра, аварияга метан газининг портлаши сабаб бўлган.

custom img

Ҳусийлар Саудия Арабистонига Ироқ ҳудудидан ҳужум қилгани айтилмоқда

Манбаларга кўра, операциялар Ироқдаги Эронга яқин қуролли гуруҳлар билан ҳамкорликда ташкил этилган.

custom img

Уфада Ўзбекистон фуқароси дарёда чўкиб кетди

У чўмилиш тақиқланган ҳудудда кучли оқимни енга олмаган.

custom img

Германияда жазирама оқибатида 10 мингга яқин киши вафот этди

Жазирама энг кўп кексалар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳаётига таъсир кўрсатган.

custom img

Япониядаги кучли зилзила қурбонлари сони 34 нафарга етди

Қурбонлар орасида бир нафар Ветнам фуқароси ҳам бор.

custom img

Арманистон ҳукумати истеъфога чиқади — Пашинян

2 августдан янги парламент фаолият бошлайди, шундан сўнг Арманистонда янги ҳукумат шакллантирилади.

custom img

“Энди бизнинг навбатимиз” — АҚШ Эронга яна зарба берди

Вашингтон янги ҳужумларни Эроннинг Яқин Шарқдаги АҚШ кучларига қарши ҳаракатларига жавоб деб атади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"