Ўзбекистон

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ ҳамкорлигининг истиқболлари қандай?

Sputnik Ўзбекистон мультимедиа матбуот марказида “Москва-Тошкент-Остона-Бишкек” иштирокида видеокўприк бўлиб ўтди.

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ ҳамкорлигининг истиқболлари қандай?

2023 йилда жиддий геосиёсий ва геоиқтисодий ўзгаришлар юз берди. Ҳар доим Марказий Осиёдан Россияга келган ва шу ерда ишлатилган ёки Европага транзит қилинган газ — бу туркман газидир. Энди вазият ўзгарди. Энди газ шимолдан жанубга, аҳолиси 80 миллиондан ортиқ бўлган Марказий Осиёга келмоқда. 2030 йилга бориб бу ерда аҳоли сони 90 миллиондан ошади, демак эҳтиёж янада ошади. Аҳоли ва ўсиб бораётган иқтисодиёт газга муҳтож.

 

Барча муаммоларга қарамай, Марказий Осиёда саноат, умуман иқтисодиёт, ялпи ички маҳсулот ўсиши кузатилмоқда.

 

"Осиёнинг барча беш давлатидан фақат Туркманистонда табиий газнинг глобал захиралари бор. Демак қолган тўрт давлат газни ташқи манбалардан олишга мажбур.

 

Менимча, Марказий Осиё давлатларининг, хусусан, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг газ масаласидаги ҳамкорлиги Марказий Осиёда содир бўлаётган барча ўзгаришлар ижобий бўлиши керак", — деди «Ma'no» илмий ташаббуслар маркази директори Бахтиёр Эргашев.

 

Умуман олганда, Марказиё Осиёга Туркманистон ва Россиядан ташқари, табиий газни катта ҳажмда етказиб бериш манбалари йўқ.

 

Россия Марказий Осиё аҳолиси, иқтисодиёти ва энергетика сектори учун зарур бўлган табиий газнинг жуда муҳим муқобил манбаи бўлиб қолмоқда.

 

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 80 фоиздан ортиғи иссиқлик электр станцияларида ишлаб чиқарилади, улар ҳам газ билан ишлайди. Бу эса эҳтиёжлар ўсиб боришини англатади.

 

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг газ захиралари ўсиш тенденциясига эга эмас. Бу Россия билан газ масаласида ҳамкорлик ҳаётий зарурат эканлигини англатади. Агар биз, ҳақиқатан ҳам, иқтисодиётни замонавийлаштириш ва саноатлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилмоқчи бўлсак.

 

Ва, албатта, Россия учун бу катта бозор. Марказий Осиёда аҳоли жиддий ўсиб бормоқда, бекорга 90 млн ҳақида гапирмадим. Демак, газга бўлган талаб ортади. “Газпром” учун Марказий Осиёда катта, жиддий бозор очилмоқда, бу жуда қизиқ ва истиқболли.

 

Яна бир нечта фикрлар бор, улар ҳақида кейинроқ гаплашамиз. Лекин бу мен айтмоқчи бўлган асосий нарсадир. Бизга газ керак. Россия ҳозир ҳам, келажакда ҳам катта ҳажмдаги газнинг муқобил етказиб берувчиси ҳисобланади. Демак, бу газ иттифоқи Россия учун ҳам, Марказий Осиё давлатлари учун ҳам фойдали.

custom img

Йил бошидан бери туризм ва умумий овқатланиш соҳаларига қайтарилган ҚҚС маълум қилинди

Қайтарилган ҚҚСнинг асосий улуши умумий овқатланиш корхонасига тўғри келди.

custom img

Ўзбекистонда чет тиллари ўқув марказларини очиш бўйича имтиёзлар кенгайтирилади

30 ёшдан ошганларга ҳам ўқув маркази очишда 120 млн сўмгача ссуда ажратилади

custom img

Тошкентда иккитa автобусда ёнғин юзага келди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Сайёҳлар учун қайта очилган Имом Бухорий мажмуаси 65 минг зиёратчини сиғдира олади

Зиёратгоҳ аввал бир кунда 12 минг зиёратчига хизмат кўрсатиш имконига эга бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев топшириғи ижроси доирасида ички ишлар ходимлари учун махсус ўқув курслари бошланди

Машғулотларга давлат органлари, суд-ҳуқуқ тизими вакиллари, экспертлар ҳамда малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилган.

custom img

Деновда газ заправкада портлаш содир бўлди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Эрон бир кечада йўқ қилиниши мумкин — Трамп

Трамп сешанба тунигача Эрондаги барча кўприклар ва электр станциялари йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

custom img

Маданият вазирлиги санъаткорлар солиққа тортилишида енгилликлар киритишни таклиф қилди

Вазирлик ҳозирги кунда концерт-томоша соҳаси вакиллари амалдаги қонунчилик асосида солиқ тўлаб келётганини таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон газ ҳамкорлигининг истиқболлари қандай?