Ўзбекистон

Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Москвада музокара ўтказади

Томонлар кенг кўламли масалалар, жумладан, газ соҳасида ҳамкорликни муҳокама қилади.

Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Москвада музокара ўтказади

 

Бугун, яъни 18 сентябрь куни Москвада Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов икки давлат ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини ўтказади. Бош вазирлар савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликни, шунингдек, саноат, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларини муҳокама этиши кутилмоқда.

 

«Саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, фан ва таълим соҳаларидаги ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилади», — дейилган Россия ҳукумати хабарида.

 

Қўшимча қилинишича, Тошкент ва Москва 2022-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комплекс дастурини амалга оширяпти. Энергетика икки томонлама ҳамкорликнинг асоси бўлади.

 

Хабарда Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги газ соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш Марказий Осиёнинг энергетик хавфсизлигини таъминловчи мамлакатларнинг ҳам миллий, ҳам минтақавий манфаатларига жавоб бериши айтилган.

 

Бўлажак йиғилиш материалларида кўрсатилишича, 2022 йил якунига кўра Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 8,7 миллиард долларга етган ва 2021 йилга нисбатан 26 фоизга ошган. Жорий йилнинг январь-июль ойларида бу кўрсаткич 14 фоиздан ортиқ ўсиб, 5,2 миллиард долларни ташкил этди.

 

Россия томонининг фикрича, «жаҳон иқтисодиётидаги нотинчлик шароитида Россия ва Ўзбекистон савдо-иқтисодий, сармоявий алоқалари жадал ривожланмоқда».

custom img

“Тошкентга 'яшил шаҳар' мақоми қайтарилади” — Саида Мирзиёева

Саида Мирзиёева Тошкентдаги қатор боғ ва жамоат масканларини кўздан кечирди.

custom img

Чирчиқда Lacetti дарахтга урилди, ҳайдовчи ҳалок бўлди

Автомобилда бўлган йўловчилар эса шифохонага олиб борилган.

custom img

Тошкентда Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи жаримага тортилди

Бунга аномал иссиқ шароитида тозалаш хизмати ходимлари ишга жалб этилгани ҳамда уларга зарур меҳнат шароитлари яратилмагани сабаб бўлди.

custom img

Ўзбекистон биометрик паспортлари халқаро хавфсизлиги кучайтирилди

Мазкур янгиланиш биометрик паспортлардаги маълумотлар яхлитлигини таъминлаб, халқаро саёҳатлар хавфсизлигини оширишга хизмат қилади.

custom img

Ўзбекистонда ҳафта охирида яна жазирама кузатилади

Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади.

custom img

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Қўқон давлат музей-қўриқхонаси ва Сирдарё вилояти музейи фондларида экспонатлар етишмаётгани аниқланди.

custom img

Ангренда машинадан унаштирилган йигит ва қизнинг жасади топилди

Суд-тиббий экспертизасига кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш сабаб бўлган.

custom img

Электр энергетикаси тизимида диспетчерлик бошқаруви такомиллаштирилади

Миллий, минтақавий ва ҳудудий диспетчерлик функциялари Миллий диспетчерлик маркази бошқарувига ўтказилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"