Жаҳон

Россияда мигрантлар уй ижарага олиши қийинлашади

Бу ҳақида Давлат думасининг халқаро ишлар бўйича қўмитаси раҳбари маълум қилди.

Россияда мигрантлар уй ижарага олиши қийинлашади

Россияда мигрантларга уй-жой шартнома асосида ва максимал бир йилга бериш таклиф этилди. Тегишли қонун лойиҳаси Россия Либерал демократик партияси (ЛДПР) томонидан ҳукуматга юборилди.

 

Элементар қоидаларга риоя қилмайдиган хорижлик ижарачилар билан қўшничилик мамлакатимизнинг туб аҳолиси учун ҳақиқий муаммога айланди. Шовқин, чиқинди, муштлашувлар, оломон — реал вазият шундай кўринади. 

 

Одамлар фарзандлари ва ўзлари учун хавотирга тушмоқда. Бундай хонадонларнинг эгаларини топиш ниҳоятда қийин, полицияни чақириш эса мигрантларнинг тажовузкорлигини янада кучайтиради. Қабулхонамизга шундай минглаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

 

ЛДПР фракцияси номидан ҳукуматга мигрантларга уй-жой фақат шартнома асосида тақдим этишни мажбурий қиладиган ва ижара муддатини бир йил билан чеклайдиган қонун лойиҳалари пакети юборилди, деди Слуцкий.

 

Унинг таъкидлашича, Москвадаги арзон уй-жойларнинг 85 фоизида мигрантлар яшайди.

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ Саудия Арабистонидаги элчихона ходимларини олиб чиқмоқда

Шунга ўхшаш хавфсизлик чоралари Яқин Шарқдаги бошқа давлатларда ҳам кўрилмоқда.

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

Қирғиз тилини билиш синови: Президентликка номзодлар ҳам имтиҳондан ўта олмади

2026 йил январидан октябригача давлат тили имтиҳонини биринчи марта топширганларнинг 17,9 фоизи муваффақиятли натижа кўрсатган.

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Brent нефти нархи 115 доллардан ошди: нархлар май ойидан бери энг юқори даражага чиқди

Нархларнинг кўтарилишига АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий зарбаларни қайта бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар ҳам таъсир кўрсатди.

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Иорданияда черковга қуролли ҳужум: етти киши ҳалок бўлди, 34 киши яраланди

Дафн маросими вақтида черковга бостириб кирган қуролланган шахслар ўт очган.

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Тайванда “Чампи” тўфони хавфи: қарийб мингта авиарейс бекор қилинди

Табиий офат оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 163 киши жароҳатланди.

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Халқаро қидирув ва ҳибс: Ўзбекистонда жинсий жиноятда гумонланган эркак Россияда қўлга олинди

Россияда ноқонуний яшаб, қурилиш майдонида ишлаган ўзбекистонлик эркак назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатдан чиқиб кетишга уринганида ушланган.

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

“Яна номзодимни қўйиш ҳуқуқига эгаман” — Трамп

АҚШ президенти 2020 йилги сайловлар сохталаштирилганини даъво қилиб, учинчи муддатга номзодини қўйиш ҳуқуқи борлигини айтди.

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Туркиядаги кўмир конида метан портлади: уч киши ҳалок бўлди

Жароҳатланган беш нафар кончи шифохонага ётқизилган.