Жаҳон

Россияда Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган миграция маркази ходими ишдан бўшатилди

Ходим бармоқ изи олиш вақтида фуқарога куч ишлатган.

Россияда Ўзбекистон фуқаросига қўполлик қилган миграция маркази ходими ишдан бўшатилди

 

Аввалроқ Воронеж шаҳридаги миграция маркази ходими ўзбекистонлик меҳнат мигрантининг бармоқ изларини олиш ватида унга куч ишлатгани ва ҳодиса юзасидан тегишли органларга мурожаат юборилгани маълум қилинганди.

 

Ушбу мурожаат асосида Воронеж шаҳри ИИБ томонидан Миграция маркази ходимларига нисбатан хизмат текшируви тайинланиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили иштирокида суриштирув ишлари олиб борилган.

 

Хабар қилинишича, Миграция марказида ёлланма ишчи сифатида фаолият юритиб келган ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Маълумот учун: фуқаро А. Ғ. 2022 йил 1 июнда ишлаш мақсадида Воронеж шаҳрига борган. Хужжатларини расмийлаштириш учун 28 июнда миграция марказида бармоқ излари топшириш жараёнида масъул ходим томонидан куч ишлатилган.

 

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Россияда нефтни қайта ишлаш заводи дронлар ҳужумига учради: корхона жиддий зарар кўрди

Украина Теlegram каналлари ҳужум нишони «Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез» нефтни қайта ишлаш заводи бўлганини ва у ерда ёнғин чиққанини хабар қилмоқда.

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Трамп қароргоҳига зенит-ракета мажмуалари жойлаштирилди: хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Бу хавфсизликка таҳдидлар кучайгани ҳақидаги огоҳлантиришлар фонида амалга оширилган.

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Бангладешда данг эпидемияси кучаймоқда: 418 киши вафот этди

Мутахассислар эпидемия ноябрь ойида ҳам давом этиши, вазият декабргача ҳам яхшиланмаслигини прогноз қилмоқда.

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Москвага таҳдид бўлиши мумкин: АҚШ элчихонаси фуқароларини огоҳлантирди

Россия Федерал хавфсизлик хизмати Москвада теракт тайёрланаётгани ҳақида хабар берилганини тасдиқлади.

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

АҚШ Украинага Patriot ракеталарини сотади: шартнома қиймати 2,1 млрд доллар

Келишув доирасида Украина 500 дона Patriot PAC-3 ракетасини олади.

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Сурияда сув тошқинлари: 7 киши ҳалок бўлди

Кучли ёмғир мамлакатда кўприклар ва транспорт инфратузилмасига зарар етказган.

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги СОVID-19 штамми бир нечта қитъага тарқалди: ЖССТ хавф ортаётганидан огоҳлантирди

Янги коронавирус штамми Канада, АҚШ ва Европада аниқланган.

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Қисқа муддатли виза билан бориб, мамлакатда қолиб кетди: ўзбекистонлик Япониядан чиқариб юборилди

Элчихонаси фуқароларни мамлакатда ноқонуний яшаш ва ишлашдан, шунингдек, шубҳали иш таклифларига ишонишдан огоҳлантирди.