Ўзбекистон

Россияликлар Янги йилни Ўзбекистонда кутиб олмоқчи

Ўзбекистон россиялик саёҳатчилар Янги йил таътилини ўтказишни режалаштираётган мамлакатлар ТОП-5 талигига кирди.

Россияликлар Янги йилни Ўзбекистонда кутиб олмоқчи

 

Марказий Осиё россиялик саёҳатчилар Янги йил таътилини ўтказишни режалаштираётган энг машҳур йўналишлардан бири бўлди. Бу ҳақда РИА новости OneTwoTrip маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.

 

Хизмат таҳлилчилари 2022 йил 31 декабридан 2023 йил 8 январгача бўлган даврда банд қилинган саёҳат маълумотларини ўрганиб чиққан.

 

Унга кўра, Таиланд рейтингнинг энг юқорисида қайд этилган – қиш таътили даврида банд қилинган саёҳатларнинг қарийб 15 фоизи унга тўғри келган. Кейинги ўринда Вьетнам. 11 фоиз саёҳатчи бу мамлакатни танлаган. 10 фоиз билан Қозоғистон учинчи поғонада.

 

Туркия 2021 йилги рейтингнинг биринчи ўрнидан тўртинчи ўринга тушган. Ўзбекистон эса бешинчи ўринда. Бу ҳар икки мамлакатга саёҳатчиларнинг 6-8 фоизи боришни режалаштирган.

 

Кейинги ўринларда мос равишда Индонезия (5,5 фоиз), БАА ва Исроил (4 фоиз), Арманистон ва Сербия (3 фоиз) жойлашган.

 

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида 3,6 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Шулардан 395,1 минг нафари Россиядан келган.

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Кредит қарзи сабаб тош майдалагич хатланди

Айни пайтда ускуна 2,524 млрд сўмга баҳоланган.

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Жиззахда МЧЖга тегишли махсус техника хатланди

Маълум бўлишича, ташкилотнинг 6,6 млрд сўмлик қарзи бўлган.

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Самарқандда 41 та жаримаси бор Equinox топилди

Топилган автотранспорт воситаси белгиланган тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Наманганда қарздорлик сабаб Дамас хатланди

Ҳозирда 115 миллион сўмлик қарздорлик бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Қорақалпоғистонда қарз сабаб кўп қаватли уй хатланди

Бино 20 млрд сўмга баҳоланиб электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.

“Давлат тили нима бўлади?”: Алишер Қодиров боғча ва бошланғич синфларда таълим тилини чеклашни таклиф қилди

“Давлат тили нима бўлади?”: Алишер Қодиров боғча ва бошланғич синфларда таълим тилини чеклашни таклиф қилди

Унинг фикрича, давлат тили ва миллий қадриятлар масаласи бошланғич таълимда алоҳида эътиборда бўлиши керак.

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратади: маблағ Самарқанд тиббиётига йўналтирилади

Жаҳон банки Ўзбекистонга 100 млн доллар ажратади: маблағ Самарқанд тиббиётига йўналтирилади

400 дан ортиқ оилавий поликлиника модернизация қилинади, 6 400 нафардан ортиқ тиббиёт ходими ўқитилиб, сертификатланади.

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибати: 10 ойда 231 киши ҳалок бўлди

Иш жойидаги бахтсиз ҳодисалар оқибати: 10 ойда 231 киши ҳалок бўлди

Январь–октябрь ойларида Ўзбекистонда ишлаб чиқариш билан боғлиқ 771 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган.