Жамият

Самарқандда алимент тўламаган қарздор отанинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди

У фарзандлари учун 93 миллион сўм тўлади.

Самарқандда алимент тўламаган қарздор  отанинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди

 

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи фуқаро узоқ вақт фарзандлари учун ўз вақтида алимент тўламаган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси хабар берди.

 

Фуқаролик ишлари Тайлоқ туманлараро судининг қарорига асосан қарздор О.И.дан ундирувчи Д.И.га икки нафар фарзандининг таъминоти учун даромаднинг иккидан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

 

Қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган. Олинган маълумотларга асосан қарздор отанинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.                    

 

Бундан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандларининг таъминотини ўйлаб, 93 миллион 300 минг сўм алимент пулларини тўлаб берган.

 

Аввалроқ, қарздор ота алимент тўлови ўрнига фарзандларига уй бергани ҳамда 5 нафар болага алимент тўлашдан бош тортган отага нисбатан жиноят иши очилгани ҳақида хабар берилганди.

 

 Муножат Валиева 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Самарқандда алимент тўламаган қарздор отанинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилди | Zamon.uz