энг долзарб

Самарқандда 2 нафар шахс поезд вагонидан 755 кг кўмирни талон-торож қилди

Кўмир маҳсулотлари ортилган юк поезди қарама-қарши йўналишда келаётган юк поездини ўтказиб юбориш учун тўхтаган.

Самарқандда 2 нафар шахс поезд вагонидан 755 кг кўмирни талон-торож қилди

 

ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабарига кўра, Зирабулоқ—Зиёвуддин темир йўл бекатлари оралиғида тўхтаган юк поездидан кўмирларни талон-торож қилишга уринган шахслар қўлга олинди. 

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 11 ноябрь куни Самарқанд вилоят ИИБ Транспортда ХТБга Зирабулоқ—Зиёвуддин темир йўл бекатлари оралиғида юк поезди тўхтагани бўйича хабар келиб тушган.

 

Ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида 10 ноябрь куни соат 21:21 да ушбу темир йўл бекатлари оралиғида Мароқанд—Тинчлик йўналишида ҳаракатланаётган вагонларда орасида кўмир маҳсулотлари ортилган юк поезди 3810-километрида қарама-қарши йўналишда келаётган юк поездини ўтказиб юбориш учун тўхтаган.

 

Поезд тўхтаган вақтда Самарқанд вилояти Нарпай туман "Дўстлик" маҳалласида яшовчи фуқаролар Э.М. (1980 йилда туғилган) ва М.З. (1982 йилда туғилган) ярим очиқ вагондан 755 килограмм кўмир маҳсулотларини талон-торож қилган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Термиз шаҳрида кўмир маҳсулоти талон-торож қилингани, Фарғонада омбор мудири аҳоли ва давлат ташкилотларига тарқатилиши керак бўлган 852 минг тонна кўмирни сотиб юборгани ҳамда Термизда кўмир ўғриларига жиноий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистонга таъзия йўллади

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида бўрон оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлиб, 72 киши жароҳат олган.

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

Самарқандда 2 нафар шахс поезд вагонидан 755 кг кўмирни талон-торож қилди | Zamon.uz