1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Сербия 10 кун ичида Косова билан келишмоқчи

Аввалроқ Брюсселдаги учрашувда икки давлат етакчилари муросага келолмаган эди.

Сербия 10 кун ичида Косова билан келишмоқчи

 

"Сербия раҳбарияти яқин 10 кун ичида Приштинада Косово ҳукумати билан муросага эришмоқчи", - деди Сербия президенти Александр Вучич.

 

1 сентябрдан бошлаб Косова Сербия ҳужжатлари билан киришни тақиқлаш ва Белград томонидан ишлаб чиқарилган автомобил рақамларини қайта рўйхатдан ўтказишни режалаштирмоқда.

 

Ўтган пайшанба куни Брюсселда Вучич ва Косово бош вазири ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Йиғилишда Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел билан бирга Европа Иттифоқининг мулоқот бўйича махсус вакили Мирослав Лайчак ва АҚШнинг Ғарбий Болқондаги вакили Габриел Эскобар иштирок этди.

 

 Боррелл суҳбатдан сўнг Вучич ва Курти келишувга эриша олмаганини, бироқ яқин кунларда муҳокамани давом эттиришга келишиб олганини айтган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика