Жаҳон

Сеул КХДРни мулоқотга чорлади

Аввалроқ Япония Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий этганди.

Сеул КХДРни мулоқотга чорлади

 

Жанубий Корея КХДРни БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузмаслик ва музокаралар столига қайтишга чақирди. Бу ҳақда мамлакат бирлашув вазирлиги расмий вакили Чха Док Чхоль маълум қилди.

 

“Агар КХДР ядро синовларини ўтказса, бу БМТ хавфсизлик кенгаши резолюцияларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади. Ўз навбатида бу Шимоли-Шарқий Осиё ва Корея яримороли учун жиддий таҳдид туғдиради”, – деган Чха Док Чхоль.

 

Амалдор Пхеньянни бу каби хатти-ҳаракатлардан тийилишга ва мулоқотга қайтишга чақирган.

 

Аввалроқ Япония Шимолий Кореяга қарши янги санкциялар жорий этганди.

custom img

Туркия Исроилнинг БМТдаги аъзолигини тўхтатишни таклиф қилди

Парламенти раиси Исроил сиёсатини танқид қилиб, халқаро чоралар кўришга чақирди.

custom img

Таиландда энг катта “сув жанги”да 191 киши ҳалок бўлди

Таиландда Сонгкран фестивали вақтида йўл-транспорт ҳодисалари кескин ошиб, 951 та ЙТҲ қайд этилди.

custom img

Садир Жапаров “лайк” сабабли қамалган фуқарони озод қилишга кўрсатма берди

Қирғизистон Президенти Бош прокурорга ҳолатни  ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

custom img

АҚШ ва Эрон сулҳни яна икки ҳафтага узайтиришни кўриб чиқмоқда — Bloomberg

Эрон ҳам, АҚШ ҳам ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашни истамаслиги айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Ҳаж мавсумида Маккага киришга қатъий чекловлар қўйди

2026 йил 18 апрелдан бошлаб Ҳаж визасига эга бўлмаган барча виза тоифасидаги шахсларнинг Маккага кириши ёки у ерда қолиши тақиқланади.

custom img

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, округлар ташкил қилинади

Синов тариқасида битта округ ташкил этилиб, 2–3 йил давомида синовдан ўтказилади.

custom img

Япония Осиё давлатларига энергия инқирозини енгиб ўтиш учун маблағ ажратади

Бир қатор Осиё давлатлари аҳолини автомобиллардан биргаликда фойдаланишга ва кондиционерларни камроқ ишлатишга чақирмоқда.

custom img

Туркияда мактабдаги отишмаларда ҳалок бўлганлар сони 9 нафарга етди

Жиноятни тарғиб қилувчи материалларни тарқатган 83 нафар шахсга нисбатан қўлга олиш қарори чиқарилди, 93 та Telegram гуруҳи ёпилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Сеул КХДРни мулоқотга чорлади