Давлат раҳбари шундай Улуғ Рамазон ойида кўришиб турганидан мамнунлигини алоҳида таъкидлаб, Қорақалпоғистондан кейин иккинчи бўлиб Қашқадарёга ташриф буюргани бежиз эмаслиги, вилоятга катта режалар билан келганини маълум қилди.
«Замонамиз шиддат билан ўтяпти. Таҳликали даврда яшаяпмиз. Албатта, Қашқадарёнинг забардаст, танти, мард халқи бор. Лекин яшаш шароити бўйича афсуски бу вилоят орқада.
Шундай буюк саркардалари, ер ости бойлиги бор вилоятда аҳоли бундай шароитда яшаши нотўғрику.
Халқимизни рози қилиш учун кўп тер тўкишимиз керак. Бу оғир ва машаққатли иш. Вилоятга катта пул билан келдим, пул топиш осон эмас. Аммо бу пулни самарали, халқ учун фойдали бўлиши учун метин интизом ва ақл билан иш юритишимиз керак», — деди Шавкат Мирзиёев.


