Сиёсат

Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашди

ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев Сирдарё туманидаги саноат зонасида партия фаоллари, ёшлар ва ОАВ вакиллари билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашди

 

 

Президентликка номзоднинг вилоятдаги ишончли вакили Покиза Аҳмаджонова тадбирни очиб берди ва вилоятдаги сўнгги йилларда эришилган ютуқлар, хусусан Сардоба фожиасининг оқибатларини бартараф этишдаги саъй-ҳаракатлари ҳақида эслаб ўтди. 

 

“2023 йил Сирдарёга 60 йил тўлади. Мен бу заминга яқин жойда туғилганман ва Сирдарёни жуда яхши билан. Ислоҳотларимизга бефарқ бўлмаган, Янги Ўзбекистон қуриш ниятида бўлган инсонларни кўриб турганимдан жуда хурсандман. Бизнинг мустақиллигимизга 30 йил бўлди, лекин давлатчилик тарихимиз 3 минг йиллик. Боболаримизга муносиб бўлишимиз энг катта ютуқ.

Сирдарё чўллари менга яхши таниш, талабалигимизда бизни бу ерларга 3-4 ойлаб пахтага ташлаб кетарди. Яқин ўтмишни эслайлик, бундай йиғилишлар ўтказа олармидик? Ўтказсак ҳам хаёлимиз пахтада, “приписка”да бўларди. Мана, ўзингиз кўриб турибсиз, Сирдарёга ҳам саноат кириб келмоқда. Халқимизда бир ибора пайдо бўлди – қилса бўлар эканку! Ҳозир замон ўзгаряпти, ёшлар, талаблар ўзгаряпти. Агар биз тезкор ҳаракат қилмасак, орқада қолиб кетамиз. Албатта, ютуқлар ўзимизники. Мен сизлар билан камчиликларни бартараф қилиш бўйича мулоқот қилгани келдим”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Аввалроқ давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларида бўлиши ҳақида хабар берилганди

custom img

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Сербияга боради

Белградда Ўзбекистон ва Сербия расмийлари ҳамда ишбилармонлари иштирокида бизнес форуми ўтказилади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Жоржа Мелонига мактуб йўллади

Президент Жоржа Мелонини Италия ҳукумати раҳбари лавозимида энг узоқ муддат фаолият юритган ҳукумат раҳбари бўлгани билан табриклади.

custom img

Саида Мирзиёева Қатар Амири билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Саида Мирзиёева Қатарда “Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос” кўргазмасининг очилишида иштирок этди

Шунингдек, Доҳа шаҳрида қатарлик етти нафар ҳунарманднинг Ўзбекистонга ижодий сафари якунларига бағишланган “Экташиф Ўзбекистон” кўргазмаси ҳам очилди.

custom img

Ўзбекистон Президенти “ШҲТ плюс” формати ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўрсатди

Шавкат Мирзиёев “ШҲТ плюс” формати доирасида минтақалараро ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашув ўтказди

Етакчилар икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

custom img

Ўзбекистон ва Покистон бир қатор соҳалардаги лойиҳалар бўйича “йўл харитаси”ни қабул қилади

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Доналд Трампнинг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"