Сиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф учрашуви бўлиб ўтди

Етакчилар стратегик ҳамкорлик бўйича музокара олиб борди.

Шавкат Мирзиёев ва Шаҳбоз Шариф учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф тор доирада ва расмий делегациялар иштирокида музокара ўтказдилар.

 

Ўзбекистон-Покистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг барча йўналишлари кўриб чиқилди.

 

Суҳбат аввалида Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф самимий қабул учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

 

Давлат раҳбарлари кейинги йилларда кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.

 

Фаол сиёсий мулоқотлар, самарали парламентлараро ва идоралараро алмашинувлар давом этмоқда.

 

2024 йилда товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди, қўшма корхоналар сони 130 тага етди. Карачи ва Тошкентда савдо уйлари очилди. Тошкент ва Лаҳор ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланди.

 

Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форумлари ва Ўзбекистон миллий саноат кўргазмаси муваффақиятли ўтказилди.

 

Музокараларда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Қабул қилинган "йўл харитаси" асосида товар айирбошлаш ҳажмини 2 миллиард долларга етказиш бўйича ўзаро мувофиқлашган чоралар кўриш муҳимлиги таъкидланди.

 

Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим доирасида товарлар рўйхатини кенгайтириш, фитосанитария ва карантин талабларини, божхона тартиб-таомилларини ўзаро соддалаштириш, стандартларни яқинлаштириш, электрон савдо платформаларини интеграция қилиш, харидларда иштирок этиш имкониятини таъминлаш, банклараро ҳисоб-китоблар механизмларини такомиллаштириш ва бошқалар устувор вазифалар сифатида белгиланди.

 

Етакчи компанияларнинг фармацевтика, электротехника, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, геология ва минерал ресурслар, тўқимачилик, чарм саноати ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларини амалга ошириш режалари кўриб чиқилди.

 

Ҳудудлар ўртасидаги ишбилармонлик ва маданий алоқаларни рағбатлантириш мақсадида давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда икки мамлакат ҳудудлари форумини ўтказишни таклиф этди.

 

Ўзбекистон ва Покистон етакчилари транспорт жиҳатидан ўзаро боғлиқликни кучайтириш ва транзит салоҳиятини рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида тўхталдилар.

 

Кейинги бир неча йилда "Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон" мултимодал йўлаги орқали юк ташиш ҳажми 5 баробар кўпайгани мамнуният билан қайд этилди. Юк айланмаси ҳажмини янада ошириш мақсадида қўшма транспорт-логистика компаниясини ташкил этишга келишиб олинди.

 

Трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалда илгари суриш мақсадида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳим экани таъкидланди.

 

Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йил июль ойида Лаҳор шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

 

Томонлар маданий-гуманитар ва туризм алмашинувини янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этдилар. Шу маънода, ўзаро Маданият ҳафталиклари ва туризм дастурлари тақдимотларини ўтказишга келишиб олинди.

 

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Қўшилмаслик ҳаракати, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, ШҲТ ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.

 

Ўзбекистон Президенти ва Покистон Бош вазири терроризм, радикализм, исломофобия ва хавфсизликка таҳдид солаётган бошқа замонавий хатарларга қарши курашишда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарурлигини таъкидладилар.

 

Кенг кўламли ҳамкорликнинг янги йўналишларини ишлаб чиқиш мақсадида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини таъсис этиш ва унинг биринчи йиғилишини келгуси йилда ўтказишга келишиб олинди.

 

Олий даражадаги музокаралар якунида эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни ўз вақтида амалга ошириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

custom img

Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот”: Саида Мирзиёева БМТда нутқ сўзлади

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТда Афғонистон, Оролбўйи, экология, болалар ҳуқуқлари, сунъий интеллект ва аёллар ҳуқуқларигача бўлган қатор долзарб масалаларга тўхталди.

custom img

“Бизга қарорларни амалга оширишга қодир БМТ керак” — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессиясидаги нутқида Ўзбекистон келгуси йили Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни қабул қилишини маълум қилди.

custom img

Ўзбекистонда YouTube монетизацияси ишга туширилиши мумкин

Саида Мирзиёева Google вице-президенти Каран Бҳатия билан учрашди

custom img

Транспорт ва тиббиёт лойиҳалари: Саида Мирзиёева DFC раҳбари билан учрашди

Учрашувда икки томонлама инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедов билан телефонда гаплашди

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президентини таваллуд куни билан табриклади.

custom img

БМТ билан 166 та қўшма лойиҳа: Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби билан учрашди

Учрашувда соғлиқни сақлаш, таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорлик каби йўналишлардаги ҳамкорликка эътибор қаратилди.

custom img

Россиядаги сайловлар: Шавкат Мирзиёев Путинга табрик мактуби йўллади

Ўзбекистон Президенти Россиядаги сайловлар мамлакат жамиятининг сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини намоён этганини таъкидлади.

custom img

Дирижабль, фаввора ва осмонўпар бинолардаги байроқ: Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи тафсилотлари

Президент Шавкат Мирзиёев Кореядаги ташрифи давомида минтақа давлатлари раҳбарлари ва кореялик ҳамкорлар билан учрашди. Саммит арафасида “Мирзиёев доктринаси” китобининг корейс тилидаги нашрига дастхат ёзиб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"