Ўзбекистон

Сирдарёлик эркак ўғлидан алимент талаб қилди

Ота мол-мулкини фарзанди номига ўтказиб берган.

Сирдарёлик эркак ўғлидан алимент талаб қилди

Маълум бўлишича, Гулистон туман судига уч нафар фарзанднинг отаси 26 ёшли тўнғич фарзандидан алимент талаб қилиб даъво аризаси киритган. Эркак турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан яшамаслиги, соғлиғи ёмонлашганини айтган.

 

Аниқланишича, ота ўзининг мол-мулкини 26 ёшли ўғлининг номига ўтказиб берган. У моддий томондан қийналиб қолганини, фарзанди унга ёрдам бермаётганидан шикоят қилган.

 

Суд мажлисида ота фарзандига берган уй ва дўконларни қайтариб берса, алиментдан воз кечишини айтган. Лекин ўғил бунга рози бўлмаган.

 

Ўрганишлар давомида суд отанинг даъвосини рад этган. Сабаби ўғил I гурух ногирони бўлган укаси ва вояга етмаган синглисининг моддий таъминоти учун масъуллиги аниқланган.

 

Маълумот учун, ота-онанинг фарзандларидан алимент ундириш ҳуқуқи Конституциянинг 66-моддаси билан белгилаб қўйилган. Бундан ташқари, Оила кодексининг 109 моддасида ҳам бу ҳақда келтириб ўтилган.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Регистонга ташриф: Марко Рубио Самарқанд билан танишмоқда

Унга турмуш ўртоғи Жанетт Рубио ва Саида Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.