1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

SpaceX Украина байроғини коинотга олиб чиқади

Астронавтлар байроқни коинотдаги “ҳали золимлар қўли етмайдиган” жойга етказмоқчи.

SpaceX Украина байроғини коинотга олиб чиқади

 

 

"Polaris Dawn" дастури доирасида орбитага юборилаётган Американинг SpaceX компанияси экипажи ўзлари билан Украина байроғини коинотга олиб чиқади. Бу ҳақда  Твиттердаги Polaris саҳифасида маълум қилинди. 

 

"Биз Украина ва унинг жасур фуқароларини, шунингдек, бутун дунё бўйлаб озодлик учун курашаётган барчани қўллаб-қувватлаймиз. "Polaris Dawn" экипажи бу байроқни коинотдаги ҳали золимлар қўли етмайдиган жойга олиб чиқади", - дейилади хабарда.

 

ОАВ маълумотларига кўра, SpaceX Inspiration4 экипажи қўмондони, америкалик тадбиркор ва астронавт Жаред Исаакман уруш бошланганидан сўнг Украина ҳарбийларига АҚШдан шахсан ёрдам олиб келган.

 

Аввалроқ машҳур Симпсонлар анимацион сериали ижодкорлари Украинани қўллаб-қувватлаган эди. Мултфилм қаҳрамонлари мамлакат байроғини кўтарди.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика