Ўзбекистон

Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.

Сурхондарёда 32 ёшли эркак 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Жорий йилнинг 3 июнь куни 1992 йилда туғилган Б.Ш. қўшниси Ш.M.нинг 2014 йилда туғилган қизи Д.A.гa уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилиб, унинг жинсий дахлсизлигига таҳдид қилган.

 

Б.Ш. вояга етмаган қизга агар бўлган ҳолатни кимгадир айтадиган бўлса, уни ўлдириш билан қўрқитган. Қизнинг онаси эркакнинг ҳаракатларини қизи видеотасвирга тушириб олганини, бу ҳолат юзасидан тергов органларига хабар берганини, лекин улар томонидан тегишли чора кўрилмаётганлигини билдириб, фарзандининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ёрдам сўраган.

 

Болалар омбудсманининг Ички ишлар вазирлигига юборган сўрови асосида Сурхондарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 7 июль куни Б.Ш.гa нисбатан ЖКнинг 129-моддаси 2-қисми “v” банди (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Жиноят иши юзасидан 26 июль куни айбланувчи Б.Ш.га нисбатан “қамоқ”» эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари тамомланиб, жиноят иши материаллари тегишли судга юборилган.

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Тошкент ҳавоси сифати: ноябрнинг сўнгги кунлари қандай ўтади?

Пойтахтда 27–30 ноябрь кунлари кучли ҳарорат инверсияси кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Иорданияда бўлади

Ташриф дастурига кўра, Амман шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва бошқа тадбирлар ўтказилади.

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

Янгиланган ўзбек алифбоси: паспорт ва ID-карталар алмаштириладими?

“Ўзбек алифбосига киритилган ўзгартиришларни жамият ҳаётининг барча соҳаларига жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

Давлат ташкилотининг собиқ ходими қидирувда эди: у Туркияда ушланди

У Жиноят кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қидирувга берилган бўлиб, Ўзбекистонга қайтарилган.

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Қаршидаги хонадонда газ портлади: жароҳатланганлар бор

Ҳозирда ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва ҳолатларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Ўзбекистонда 23,5 мингта хорижий корхона фаолият юритмоқда: энг кўпи савдо соҳасида

Саноат, ахборот ва алоқа ҳамда қурилиш йўналишлари ҳам хорижий корхоналар фаолиятида етакчи соҳалар қаторида.

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Электр энергияси тўлови: газсиз ҳудудлар учун ойлик базавий меъёр оширилди

Янги меъёрдан фойдаланиш учун фуқаролардан ариза ёки қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди.

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

ОТМлар миллий рейтинги: давлат олийгоҳларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Рейтинг натижалари эълон қилинганидан кейин 15 иш куни ичида рағбатлантириш маблағлари давлат олий таълим ташкилотига ўтказилади.