Ўзбекистон

“Тадбиркорларимизда онг ўзгарди, ишонч ортди”

Президент Андижоннинг мебелсозлик салоҳиятини кўздан кечирди.

“Тадбиркорларимизда онг ўзгарди, ишонч ортди”

 

Давлат раҳбари “Андижон саноат хаби”дa вилоятда ишлаб чиқарилаётган мебеллар кўргазмаси билан танишди.

 

Андижон вилоятида 377 та мебелсозлик корхонаси фаолият юритмоқда. Сўнгги 5 йил давомида мазкур йўналишда 35 миллион долларлик 84 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 3 мингдан зиёд иш ўрни яратилган. Мебель ишлаб чиқариш ҳажми 2016 йилга нисбатан 15 баробарга ортган.

 

Мебелсозлар учун солиқ, божхона тўловлари бўйича қатор имтиёзлар жорий этилганлиги, экспортдаги харажатлар ҳамда хориждан жалб этилган мутахассислар иш ҳақининг қисман қоплаб берилиши соҳа вакилларига катта рағбат бўлмоқда.

 

Бугунги кунда йилига 300 миллиард сўмлик маҳсулотлар тайёрланиб, минтақа мамлакатларига экспорт қилинмоқда. 

 

Президент шундай корхоналар таъсисчилари билан суҳбатлашди.  

 

- Ўтган йиллардаги энг катта ютуқлардан бири тадбиркорларимизда онг ўзгарди, ишонч ортди. Бугун рақобатдош бўлиб, дунёга чиқяпти. Булар ҳам фаолиятини оддий ишдан, маҳалладан бошлаган. Бошқалар ҳам шундай қилса бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

 

Шу ерда аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш,  бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. 

 

Андижон вилоятида 41 та маҳалла мебелсозликка ихтисослашган. Масалан, Олтинкўл туманидаги Ижтимоят маҳалласида 490 та хонадонда мебель тайёрлаш кооперация усулида йўлга қўйилган.

 

Бундан ташқари, якка тартибда рўйхатдан ўтган ва ўзини ўзи банд қилган ҳунармандлар ҳам кўп. минглаб ёшлар “Ustoz-shogird” анъанаси асосида ҳунар ўрганмоқда.

 

Шу боис мебелчиликни янада ривожлантириш бўйича иш олиб борилмоқда. Андижон ва Олтинкўл туманларида бунга ихтисослашган 2 та саноат зонаси ташкил этилмоқда.

 

Ушбу тажриба асосида вилоятдаги 909 та маҳалланинг имкониятларини ўрганиб, сердаромад йўналишларга ихтисослаштириш чоралари муҳокама қилинди. Бунинг учун давлат томонидан инфратузилма яратилиб, моддий-ташкилий жиҳатдан кўмак берилади. Мақсад - Андижон вилоятини ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантиришга интилиш.

custom img

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

Тошкент, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида Ислом Каримов хотирасига бағишланган маросим ўтказилди.

custom img

Зафарабод тумани ҳокими ва унинг ўғли ЙТҲга учради

“MAZ” русумли юк машинаси чапга бурилиш вақтида қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётган ҳоким бошқарувидаги “KIA Seltos” билан тўқнашган.

custom img

Хорижликлардан Ўзбекистонга кириш визаси учун 31 минг доллар олганлар ушланди

Улар уч нафар хорижий фуқарога Ўзбекистонга кириш визаларини танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"