Жаҳон

“The Washington Post” Афғонистоннинг янги ҳукумати аъзолари ҳақида маълумот тўплади

Маълумки, шу йилнинг 7 сентябрь куни Афғонистоннинг янги ҳукумати таркиби эълон қилинди. Янги ҳукумат асосан толиблардан тузилган.

“The Washington Post” Афғонистоннинг янги ҳукумати аъзолари ҳақида маълумот тўплади

 

 

Аммо уларнинг таржимаи ҳоли жамоатчиликка номаълум. Шу боис“The Washington Post”нашри Афғонистон  раҳбарлари ҳақида маълумот тўплади.

 

“Толибон” тайинлаган янги вазирлар асосан ҳаракат асосчиси Мулла Умарнинг яқин сафдошларидан иборат. Жорий ҳукумат таркибида халқаро террорчилар рўйхатида турадиган “Ҳаққоний тизими” раҳбарлари ва Гуантанамо қамоқхонаси маҳбуслари ҳам бор.

 

Афғонистоннинг олий раҳбари ким?

 

Мамлакат олий раҳбари этиб тайинланган Ҳайбатулло Охунзода барча сиёсий, диний ва ҳарбий қарорлар қабул қилишда ҳал қилувчи сўзга эга. У “Толибон”ни расман 2016 йилдан бошлаб бошқарган, аммо узоқ вақт давомида оммага кўриниш бермаган. Унинг ёши олтмиш атрофида, ўтмишда толибларнинг олий судьяларидан бўлган.

 

Янги бош вазир — “Толибон”нинг собиқ ташқи ишлар вазири

 

Афғонистон бош вазири вазифасини бажарувчи этиб Муҳаммад Ҳасан Охун тайинланди. У мулла Умарнинг яқин ёрдамчиси бўлган. “Толибон” биринчи марта ҳокимиятни эгаллаган даврда аввал ташқи ишлар вазири, кейинчалик бош вазир ўринбосари лавозимида хизмат қилган. Узоқ вақт мобайнида толиблар кенгашини бошқарган.

 

Мулла Бародар–бош вазир биринчи ўринбосари

 

Ҳаракат асосчиларидан бири мулла Абдулғани Бародар бош вазир ўринбосари лавозимини эгаллади. У Дональд Трамп президентлиги даврида толибларга АҚШ билан музокаралар ўтказишда асосий воситачилардан бири бўлган. Бу жараённинг кульминацияси Доҳа келишуви бўлди, унга кўра АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиб кетди. Бундан аввал Толибон”нинг энг таниқли вакили сифатида  у бош вазир бўлиши тахмин қилинган эди.

 

“Ҳаққоний тизими”нинг янги ҳукумат билан қандай боғлиқлиги бор?

 

Толибларнинг энг радикал қисми — “Ҳаққоний тизими” раҳбари Сирожиддин Ҳаққоний Афғонистоннинг янги ички ишлар вазири бўлди. Ушбу гуруҳ мамлакатда сўнгги 20 йил давомида уюштирилган қонли терактлар ортида турган. Жумладан, 2017 йилда Кобулда юк машинаси портлашида “Ҳаққоний тизими”нинг қўли бор. Теракт оқибатида 150 киши ҳалок бўлган эди. АҚШда у террорчи ташкилот сифатида тан олинган. Гуруҳ “Ал-Қоида” билан яқин алоқага эга.

 

Афғонистон етакчилари орасида санкциялар ва қора рўйхатда қайд қилинганлар ҳам бор.

 

Хусусан, янги бош вазир мулла Охун  БМТ қора рўйхатига киритилган. Шунингдек, АҚШ Федерал қидирув бюроси Сирожиддин Ҳаққонийни ҳибсга олишига ёрдам берадиган маълумотлар учун 10 миллион доллар таклиф қилган.

 

Ҳозирда янги ҳукумат таркибида аёллар йўқ. Толиблархотин-қизлар юқори даражадаги бошқарувга жалб қилинмаслигини маълум қилган. Шу билан бирга  9 сентябрда Забиҳулло Мужоҳид  (ҳаракат расмий вакили ҳамда ахборот ва маданият вазири) доимий ҳукуматда аёлларга ҳам ўрин ажратилиши мумкинлигини айтган.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Европада жазирама туфайли бир ҳафтада 10 мингдан ортиқ ўлим қайд этилди

Рекорд даражадаги иссиқлик тўлқини 27 Европа мамлакатида минглаб қўшимча ўлим ҳолатларига сабаб бўлди.

custom img

АҚШ Эроннинг 13 та шаҳрига зарба берди

Ҳаво ҳужумлари оқибатида қурбонлар ҳақида ҳозирча расмий маълумот берилмаган.

custom img

Парижда Украина ҳаво мудофаасини кучайтириш масаласи муҳокама қилинади

"Coalition of the Willing" саммитида Украинага ҳарбий ёрдамни кучайтириш ва Россияга қарши янги санкциялар масаласи кўриб чиқилади.

custom img

Европада жазирама сабаб 10 мингдан ортиқ одам вафот этди

Иссиқ билан боғлиқ ўлимларнинг 9 мингдан ортиғи 65 ёш ва ундан катта фуқаролар орасида қайд этилган.

custom img

Бангкокдаги барда юз берган ёнғин оқибатида 27 киши ҳалок бўлди

60 дан ортиқ киши жароҳатланган, айрим шахслар бедарак йўқолган

custom img

Қатарнинг собиқ амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Соний вафот этди

Мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилинди. Бир неча давлатлар етакчилари Шайх Ҳамаднинг вафоти муносабати билан таъзия билдирди.

custom img

АҚШ Эронга яна зарба берди, Ҳормуз бўғози ёпилди

АҚШ бир ҳафта ичида учинчи бор Эрон ҳудудига зарба берди. Бунга Ҳормуз бўғозидаги фуқаролик кемасига уюштирилган ҳужум сабаб қилиб кўрсатилди.

custom img

Қирғизистонда амалдорларга қариндошларини ишга қабул қилиш ва совға олиш тақиқланди

Ҳужжат 2025–2030 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши кураш давлат стратегиясини амалга ошириш доирасида қабул қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"