Жаҳон

ТIМE журнали Трампни "Йил одами" деб эълон қилди

2023 йилда бу унвонни хонанда Тейлор Свифт олган эди.

ТIМE журнали Трампни "Йил одами" деб эълон қилди

 

12 декабрь куни ТИМE журнали Доналд Трампни 2024 йил одами деб эълон қилди. 1927 йилдан бери ТIМE журнали "яхши ёки ёмон бўлишидан қатъи назар", сўнгги 12 ой ичида дунёга энг катта таъсир кўрсатган шахс, гуруҳ ёки концепцияни танлаб келмоқда. 2023 йилда бу унвонни хонанда Тейлор Свифт олган эди.

 

Трамп билан бир қаторда 2024 йилги номзодлар рўйхатида АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис, Уэлс маликаси Кейт Миддлтон, тадбиркор Илон Маск, россиялик мухолифатчи Алексей Навалнийнинг беваси Юлия Навалная, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, АҚШ Федерал захира тизими раиси Жером Пауэлл, подкастер Жо Роган, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум, Мета бош директори Марк Сукерберг ва бошқалар ҳам бор эди.

 

Доналд Трамп 2024 йилда Республикачилар партиясидан АҚШ президенти сайловида номзод бўлди ва катта устунлик билан ғалаба қозонди. Сайловолди компанияси даврида унга нисбатан суиқасд уюштирилди. У 2025 йил январь ойида президентлик даврининг иккинчи муддатига киришади.

custom img

АҚШ Сурияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатидан чиқарди

Энди рўйхатда Куба, Эрон ва Шимолий Корея қолмоқда.

custom img

Эронда Трампнинг ўғлини ўлдирганлик учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилинди

Эрон телевидениеси Баррон Трампнинг эҳтимолий манзиллари ва университетга бориш йўналиши кўрсатилган лавҳани эълон қилди.

custom img

Эрон келгуси 50 йиллик таҳдидларга тайёргарлик кўрмоқда

Мудофаа вазирлиги мамлакатга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хавфсизлик таҳдидларини ўрганиб, мудофаа сиёсатининг узоқ муддатли йўналишларини белгилади.

custom img

“Уруш давом этаётган пайтда сайлов ўтказиш Украинани парчалаб юборади” – Зеленский

Украина президенти мамлакатда сайлов ўтказиш масаласини муҳокама қилишдан аввал уруш шароитидаги хавфсизлик муаммолари ва жамиятдаги эҳтимолий бўлинишларни ҳисобга олиш зарурлигини таъкидлаган.

custom img

Россияда икки Тожикистон фуқароси аёллар кийимида юргани учун депортация қилинади

Шунингдек, уларга нисбатан 10 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

custom img

Эрон “Макка келишуви”га қўшилиш таклифини олди

Теҳрон минтақада умумий “хавфсизлик соябони” яратилишини ижобий баҳоламоқда.

custom img

"Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас" — Тоқаев

Қозоғистон Президенти эркаклар, хусусан, ҳарбийлар ўртасида қучоқлашиш одатини танқид қилди.

custom img

Омскда қурилишдаги ёнғинда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ҳодиса оқибатида жами тўрт киши, жумладан, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"