Спорт

Токио-2020: дзюдочиларимиз олимпиададаги иштирокини якунлашди

Илиас Илиадис шогирдлари жамоавий беллашувларнинг илк босқичида Голландия терма жамоаси билан куч синашди ва қўшимча беллашувдаги мағлубият туфайли мусобақа билан хайрлашди.

Токио-2020: дзюдочиларимиз олимпиададаги иштирокини якунлашди

 

 

Бугун Япониянинг Токио шаҳрида давом этаётган ХХХИИ ёзги Олимпия ўйинларида дзюдо мусобақалари ўз якунига етади. Баҳсларнинг сўнгги кунида жамоавий беллашувлар бўйича ғолиблар аниқланади.

Афсуски, ушбу йўналишда терма жамоамиз ўзига билдирилган ишончни оқлолмади. Илиас Илиадис шогирдлари жамоавий беллашувларнинг илк босқичида Голландия терма жамоаси билан куч синашди ва қўшимча беллашувдаги мағлубият туфайли мусобақа билан хайрлашди.

 

Ўзбекистон ва Голландия терма жамоалари ўртасидаги беллашувни оғир вазнли полвонлар бошлаб беришди. Унда Бекмурод Олтибоев кечаги яккалик баҳсларидаги рақиби Хенк Гролни иппон баҳоси эвазига таслим қилди ва жамоамизни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бироқ, -57 кг вазн тоифасида татамига тушган Диёра Келдиёрова ҳамда Санне Верхаген баҳсида голландиялик дзюдочи иппон баҳоси эвазига зафар қучди ва умумий ҳисобни тенглаштирди.

-73 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Ҳикматуллоҳ Тўраев эса терма жамоамизни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. У Торнике Тсакадоеани қўшимча бўлимда иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратди.

Аёллар ўртасида кечган навбатдаги беллашувда Гулноза Матниязова рақибаси Санне ван Дийкени қўшимча дақиқаларда иппон баҳоси эвазига енгди ва ҳисобни 3:1 кўринишига келтириб қўйди. Шу билан бирга у яккалик баҳсларидаги мағлубият учун реванш олди.

 

Сўнгра Токио-2020 олимпиадасининг бронза медали совриндори Давлат Бобонов Ноел ван Тендга қарши татамига чиқди. Агар мана шу баҳсда ғалаба қозонсак, терма жамоамиз кейинги босқичга йўл оларди. Бироқ, олимпиада совриндори кутилмаганда имкониятни бой берди.

Аёллар ўртасидаги +70 кг вазн тоифасида беллашган ҳамюртимиз Фарангиз Ҳожиева ҳамда Гус Стинхаус баҳсида ҳам омад нидерландиялик дзюдочига кулиб боқди. Шу тариқа умумий ҳисоб тенглашди – 3:3.

Афсуски, ҳал қилувчи баҳсда биз ишонган Олтибоев учинчи тўқнашувда рақибига ютқазди. Йўқ, у йиқилмади, шунчаки баҳсни суст олиб бораётгани учун жазоланган ҳамюртимиз огоҳлантиришлар ҳисобига рақибига имкониятни бой берди.

Шу тариқа, Ўзбекистон дзюдо терма жамоаси Токио олимпиадасидаги иштирокини биргина бронза медали билан якунлади.

 

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

custom img

Исроил бойкот қилинди: Покистон Исроилга қарши доскага чиқмади

Самарқандда ўтаётган 46-FIDE Жаҳон шахмат Олимпиадасининг биринчи турида Покистон шахмат федерацияси шахматчиларини Исроилга қарши ўйнатмади.

custom img

135 та тегиш ва 95 фоиз аниқлик: Абдуқодир Хусановнинг “Норвич”га қарши ўйини қандай ўтди?

Sofascore ўзбекистонлик футболчи ўйинини 7,6 баллга баҳолади.

custom img

6 та жамоа, 6 та ғалаба: Ўзбекистон шахмат Олимпиадасини муваффақиятли бошлади

Ўзбекистоннинг эркаклар жамоалари Ямайка, Афғонистон ва Мали устидан, аёллар жамоалари эса Тринидад ва Тобаго, Того ҳамда Танзания устидан ғалаба қозонди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"