“Толибон” жангчиларига селфи қилиш ва оқ кроссовка кийишни тақиқлади
Афғонистоннинг янги мудофаа вазири Мавлавий Ёқуб “Толибон” жангчиларига селфи қилиш ва оқ кроссовка кийишни тақиқлади, деб ёзади “Тhe Wall Street Journal.”


Таъкидланишича, бундай тақиқларга кўплаб толиблар Кобул босиб олингандан сўнг, ғалабани нишонлаш вақтида оммавий суратга туша бошлагани сабаб бўлган.
Мудофаа вазирининг айтишича, селфилар “Толибон” расмийлари хавфсизлигига таҳдид солади ва "шаҳидларимиз қони билан олинган" мақомга путур eтказади.
Ёқубнинг сўзларига кўра, оқ кроссовкалар — ғарб модаси ҳисобланади.
Бундан аввалроқ “Толибон” жангариларига соқол олиш тақиқлангани, "Толибон" Покистон ядро қуролларини қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида хабар қилинган эди.
Насиба Тўхтаева







