Ўзбекистон

Тошкент аэропортида 27 минг доллар пул тўхтатиб қолинди

Улар Истанбул ва Пекинга учаётган йўловчиларда аниқланган.

Тошкент аэропортида 27 минг доллар пул тўхтатиб қолинди

“Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари бир нечта ҳолатда 27 минг АҚШ долларини ноқонуний олиб чиқишга уринишларни фош этишди.

 

Биргина ноябрь ойининг ўзида аниқланган мазкур ҳолатларда Истанбулга ва Пекинга учаётган йўловчиларнинг хатти-ҳаракати божхона ходимларида шубҳа уйғотгач, белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилади.

 

Натижада Туркияга кетаётган йўловчининг қўл сумкасига 10 минг, Хитойга шайланган йўловчининг юклари орасидаги китоб ичига 5 750 АҚШ доллари яширилгани аниқланди.

 

Яна бир ҳолатда эса божхоначилар фуқаронинг Хитойга парвози олдидан 2 нафар йўловчига 11 минг 700 АҚШ долларини бериб, шу зайлда Ўзбекистондан олиб чиқиш режасини йўққа чиқаришди.

 

Нақд валюталарни олиб чиқишга доир чекловлар миллий валютага ҳам бирдек тааллуқлидир.

 

Эътиборлиси шундаки, фуқаролар нафақат чет эл, балки миллий валютадаги меъёрдан ортиқ пул маблағларини ҳам олиб чиқишга уринган. Ушбу ҳаракат ўз вақтида тўхтатилиб, 23 млн сўм пул маблағи ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинди.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

 

 

custom img

Бекободда “гашиш” савдоси ва “бангихона” ташкил қилган шахслар 8-10 йилга қамалди

Муқаддам судланган аёл қўшни давлатдан наркотик модда олиб киришга уринган вақтида шериклари билан бирга ушланган.

custom img

Қурбон ҳайити арафасида 8 мингдан ортиқ болага 200 доллардан маблағ ажратилади

Эҳтиёжманд оилалар, бемор болалар ва масжидлар учун 690 млрд сўм йўналтирилади.

custom img

Ўзбекистонда орфан касалликлар профилактикасига бағишланган 3 Миллий конференция бўлиб ўтади

Тадбирда ноёб касалликларни эрта аниқлаш, замонавий даволаш усуллари ҳамда беморларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари муҳокама қилинади.

custom img

Бедарак йўқолган ўсмир қидирилмоқда

Фарғона вилоятида яшовчи 2009 йилда туғилган Усмонов Абдурашид 2026 йил 18 май куни уйидан чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди

Қурбон ҳайити арафасида 10 мингдан ортиқ болаларга мураккаб жарроҳлик амалиётларини ўтказиш, 2 мингга яқин оғир касалликка чалинган фуқароларни даволаш учун маблағ ажратилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти ЙХҲТ бош котибини қабул қилди

Учрашувда кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилинди.

custom img

Сенатор Турсинхан Худайбергенов “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Мукофот сенаторнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан берилди.

custom img

Навоий вилоятида сел оқибатида йўл тўсилиб, 4 та автомобиль зарар кўрди

Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ангидон, Лангар, Каттасой ва Майдон сойлари яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга кўчирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"