Ўзбекистон

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

Жорий йил 2-3 октябрь кунларида Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ хабар бермоқда.

Тошкент — Самарқанд — Тошкент йўналишида Afrosiyob поездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади

 

 

Қайд этилишича, октябрь ойининг биринчи шанба ва якшанба кунлари Самарқанд шаҳрига саёҳатга борувчи фуқароларга қўшимча қулайлик ҳамда кўпроқ транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қатновлар сони кўпайтирилади.

 

Жумладан, 2-3 октябрь кунлари "Тошкент—Самарқанд—Тошкент" йўналишида 768/767 сонли "Afrosiyob" замонавий тезюрар поездларининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.

 

Таъкидланишича, 2-3 октябрь кунлари ҳаракат жадвалига кўра 768-сонли қўшимча "Afrosiyob" поезди Тошкент марказий вокзалидан соат 07:07 да, 767-сонли қўшимча "Afrosiyob" поезди Самарқанд темир йўл вокзалидан соат 18:20 да ҳаракатланади.

 

"Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин", дейилади, "O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi" АЖ хабарида.

 

 Аввалроқ Испаниядан юборилган "Афросиёб" тезюрар поезди Тошкентга етиб келгани, Тошкент—Урганч—Тошкент йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилгани ҳамда "Андижон-Термиз-Андижон" йўналишида янги йўловчи поезди қатнови ишга тушгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"