Жамият

Испаниядан юборилган «Афросиёб» тезюрар поезди Тошкентга етиб келди

30 июн куни Испаниянинг Билбао шаҳридан юборилган 2та локомотив ва 11та вагон, шунингдек, яна алоҳида 4та вагон Тошкентга етиб келди.

Испаниядан юборилган «Афросиёб» тезюрар поезди Тошкентга етиб келди

 

 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ахборот хизмати хабар беришича, Испаниянинг «Талго» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган «Aфросиёб» тезюрар поезди Билбао шаҳридан махсус юк кемасида юборилган.

Поездлар 4000 км масофани босиб ўтиб, Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етказилгач, у ерда ҳаракат таркибининг барча вагон ва локомотивлари йиғилиб, яхлит ҳолатга келтирилган ва 20 июл куни темир йўл орқали Ўзбекистонга жўнатилган.

Янги поезд ва вагонлар 24 июл куни кечки пайт Тошкентга етиб келди.

Бунга қадар Ўзбекистонга «Талго» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган тезюрар поездлардан тўртта олиб келинган бўлса, бугунги таркиб бешинчиси бўлди. «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ жорий йил якунига қадар яна битта шу турдаги юқори тезликда ҳаракатланувчи поезд келтирилишини маълум қилмоқда. 

 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.