Ўзбекистон

Тошкент ва Фарғонада адвокатлар пора билан ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги департамент билан ҳамкорликда жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.

Тошкент ва Фарғонада адвокатлар пора билан ушланди

Хусусан, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат ўзаро тил бириктириб, 2023 йилда суд ҳукми билан 6 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга нисбатан бўлган жиноят ишини вилоят суди томонидан тафтиш тартибида кўриш давомида, унга нисбатан тайинланган жазони суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида аниқланган 12 млрд сўм миқдоридаги зарарнинг 6 млрд сўмини прокуратура ва ички ишлар органларидаги танишлари ёрдамида жабрланувчи фойдасига ундириб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо у сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатнинг мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ҳамкасби ва муқаддам прокуратура органларида ишлаган таниши ҳам 50 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди. 

 

Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Оқдарё туманида яшовчи фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишда суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. 

 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги лойиҳалар ижроси билан танишди

Ташриф давомида сув тежаш, мактабгача таълим ва туризм лойиҳалари муҳокама қилинди.

custom img

Нурафшонда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари сўкингани учун ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбарининг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабатини акс эттирувчи аудиоёзув тарқалган эди.

custom img

Жиззахда кредитдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Шундан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Тошкентда ЙПХ ходимидан қочган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Автомобиль давлат рақамисиз бўлган, олд ва орқа ойналари қорайтирилган ҳолда ҳаракатланган.

custom img

Андижонда фуқаро қарийб 2 кг “гашиш” билан қўлга тушди

У наркокурерлар томонидан дала майдонидаги хуфий жойга қолдирилган моддани қариндоши орқали қабул қилиб олган вақтида ушланди.

custom img

Тошкентда дизайн-кодни жорий этиш ёндашуви қайта кўриб чиқилди

Бунга тадбиркорларнинг танқидий фикр-мулоҳазалари сабаб бўлган.

custom img

Ўзбекистонда подездларга кондиционер ўрнатиш тақиқланади

Янги қоидалар 2026 йил 16 ноябрдан кучга киради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"