Ўзбекистон

Тошкентда 10 млрд сўмлик «тендер»да иккита қариндош «рақобатлашган»лиги аниқланди

Комиссия томонидан аффилланган шахслар харид қилиш жараёнидан четлатилмаган.

Тошкентда 10 млрд сўмлик «тендер»да иккита қариндош «рақобатлашган»лиги аниқланди

 

Ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган «Ҳокимнинг яширин қарори ва бир-бирига бегона бўлмаган пудратчилар ҳақида» номли хабарда келтирилган ҳолатлар Коррупцияга қарши курашиш агнетлиги томонидан ўрганилди.

 

Аниқланишича, Президентнинг 2023 йил 9 февраль куни «Тошкент шаҳрининг ижтимоий-иқтисодий вазифаларини жадал суръатларда ҳал этиш ҳамда аҳоли фаровонлигини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан Тошкент шаҳрининг ҳар бир маҳалласига маҳалла инфратузилмасини яхшилаш учун 1 миллиард сўмдан маблағ ажратилган.

 

Натижада ушбу қарорга асосан Олмазор туманида жойлашган 64 та маҳалланинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича режалаштирилган 64 миллиард сўмлик ишларни бажариш юзасидан пудратчилар ички танлов асосида танлаб олинган. Ўрганишда буюртмачи томонидан 10,1 миллиард сўмлик 2 та танловни ўтказиш жараёнида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 42-моддаси талаблари қўпол равишда бузилганлиги аниқланди.

 

Жумладан, туман ободонлаштириш бошқармасининг харид комиссияси томонидан 2023 йил 17 апрель куни ўтказилган танловларда ўзаро рақобатлашган «S.Q», «O.H.G.», «N.A.» ҳамда «A.P.T» МЧЖларнинг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндошлар бўлиб, ўзаро аффилланган шахслар эканлиги маълум бўлди.

 

Бироқ, харид комиссияси томонидан аффилланган шахслар харид қилиш жараёнидан четлатилмасдан «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг 10, 14, 23, 42-моддалари ва «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 14-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланди. Шу ва бошқа қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун 25 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди.

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

12 мингдан ортиқ мурожаат: банкларнинг янгиланган антирейтинги эълон қилинди

Икки банк антирейтингдан чиқди, яна иккитаси рўйхатга кирди.

“Қайтиб бу ишни қилмайман”: 5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

“Қайтиб бу ишни қилмайман”: 5-синф ўқувчиси қўшнисининг машинасини ҳайдади

Қўшнисига тегишли автомобилини бошқариб, видеони ижтимоий тармоққа жойлаган ўқувчи ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўрилди.

Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда

Фожиадан кейинги ёрдам: вафот этган қизнинг укаси психологик ёрдам олмоқда

Қиз ўз уйида осилган ҳолда топилган эди.

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Қатор муҳим тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар муҳокама қилинди.

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Саида Мирзиёева “Henderson Land Group” бошқаруви раиси билан учрашув ўтказди

Учрашувда энергетика, инфратузилма ва таълим соҳаларидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди.

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Тошкентда автобуслар учун алоҳида йўлаклар: 17,9 кмни ташкил этади

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 6,5 миллиард сўмга баҳоланмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев ACWA компанияси бошқаруви раисини қабул қилди

Саудия Арабистони иштирокидаги йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши кўриб чиқилди.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.