Бугун, 28 декабрь куни соат 13:47 да Шайхонтоҳур тумани Фурқат кўчасида Cobalt автомашинаси ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 13:51 да етиб бориб, ёнғин соат 13:56 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


