Ўзбекистон

Тошкентда қизлар йўқолаётгани айтилмоқда

ИИВ ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан баёнот берди.

Тошкентда қизлар йўқолаётгани айтилмоқда

 

Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳрида қизлар йўқола бошлагани тўғрисида тарқалган хабарларни рад этди, деб хабар берди Kun.uz.

 

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда қизлар йўқола бошлагани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсовга кўра, Telegram’да тарқалган қизларнинг ғойиб бўлаётгани ҳақидаги хабарлар гўёки бу воқеалар бир-бири билан узвий боғлиқдек тасаввур уйғотсада, ҳақиқатга тўғри келмайди. Буни қизларнинг турли кунларда, турли жойларда ғойиб бўлгани ҳам тасдиқлайди.

«Балоғат ёшига қадам қўяётган ўсмирларда уйдагилари билан чиқишмай қолиш ёки оиласидагиларга жаҳл қилиб бува-бувисиникига, дугонасиникига ёки бошқа қариндошлариникига кетиб қолиш тез-тез кузатилиб туради. Бу билан бундай хабарларга лоқайдмиз демоқчи эмасман. Бу каби хабарлар тарқалиши билан назоратга олинади ва тегишли хизматлар ёрдамида суриштирувлар ўтказилади. Ҳозирча қизларнинг йўқолгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарларнинг бирортаси тасдиғини топгани йўқ. Чунки уларнинг ҳаммаси йўқолгани ҳақида 102 га ариза келиб тушган куни ё эртасига тезкор ходимлар томонидан топилган», — дейди Шохруҳ Ғиёсов.

 

Ғиёсовнинг айтишича, кимлардир турли вақтларда йўқолган қизлар ҳақидаги хабарларни турли жойлардан олиб умумлаштирган ва воқеликка ваҳимали тус беришга, бу орқали аҳоли орасида саросима тарқатишга уринган.

 

ИИВ масъули ушбу хабарлар ортидан 102 қисқа рақамига мурожаатлар кўпайиб кетганини таъкидлаб, Telegram-каналлари маъмурларидан ҳар бир ахборотни текшириб, сўнг эълон қилишни, текширилмаган ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган ахборотни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб ўтган.

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Тошкентда 6 киши ис газидан вафот этди: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Маълумотларга кўра, ҳодиса содир бўлган уйдаги иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган.

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

“Таълимга сарфланган ҳар бир сўм — ёшлар келажагига сармоя” — Шавкат Мирзиёев

Ўзбекистон Президенти Марказий Осиё халқаро таълим форуми иштирокчиларига табрик йўллади.

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Тошкент кўчаларида чангни камайтириш чоралари: қарийб 100 та техника сув сепмоқда

Кўчаларни намлаш билан бирга, фавворалар ва суғориш тизимлари ҳам ишга туширилган.

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

Тунги ЙТҲ: Lacetti ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб дарахтга урилди

21 ёшли шифохонага олиб кетилган.

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўзбекистонда ўлимлар сони камайди: 9 ойда 123,4 минг киши вафот этди

Ўлим ҳолатлари сони сўнгги беш йилнинг январь–сентябрь ойлари орасида энг паст кўрсаткични қайд этди.

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага 299 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди: қарийб 56 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди

Прокуратурага энг кўп мурожаатлар тергов ва суриштирув, ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда суд ҳужжатлари ижроси юзасидан келиб тушган.

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

64 мингUSDTлик лицензиясиз крипто-савдо: талаба устидан жиноят иши қўзғатилди

У крипто-савдо билан бирга Теlegram орқали 140 та хорижий виртуал телефон рақамини сотган.

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Ўзбекистонга тижорат сафарлари кўпайди: афғонистонликлар етакчи

Тўққиз ой давомида Афғонистондан 323 660 нафар фуқаро келган.