Мазкур омбор мамлакатимизда миллий эмлаш дастури учун логистика марказига айланиб, вакциналарни етказиб бериш ва уларни бошқариш бўйича имкониятларни янада кенгайтириши ҳамда юртимизда ишончли эмлаш тизимини яратишга хизмат қилади.
Вакциналар омбори катта миқдордаги турли вакциналарни сақлашга мўлжалланган бўлиб, деярли 1000 м2дан иборат учта совуқлик камераси (2-8 ° C), ультрасовуқ совутгичлар (3000 л ҳажмли) ва музлатгич хоналар (40 м3) билан жиҳозланган. Шу билан бирга, иншоот иммунизация учун зарур материаллар сақланадиган 1000 м2 қуруқ омборга ҳам эга.
Юкларни бошқариш учун электр юк кўтаргичлар, док навеслари, текислаш платформалари ва кўтариш механизмлари мавжуд. Улар иккита электр тармоғига уланган бўлиб, узлуксиз электр таъминоти учун кучли захира дизель генераторига эга.
Аввалроқ, Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли қурилиши ҳамда Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилиши ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева


