Жамият

Тошкентда юз берган ЙТҲда 10-синф ўқувчиси вафот этди

Тошкентда 20 ёшли ҳайдовчи “Damas”да 4 нафар мактаб ўқувчисини уриб юборди. Улардан бири шифохонага олиб кетилаётганда вафот этди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкентда юз берган ЙТҲда 10-синф ўқувчиси вафот этди

 

Маълум қилинишича, воқеа 2 октябрь куни, тахминан, соат 15:00 да Янгиҳаёт туманидаги Чинор ва Полвонёр кўчалари кесишмасида юз берган. 20 ёшли А.К. “Damas”ни ишончнома асосида ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган вояга етмаган пиёдаларни уриб юбориб, “Nexia” билан тўқнашган.

 

Бахтсиз ҳодиса оқибатда 10-синф ўқувчилари — 2005 йилда туғилган Глеб К., 2005 йилда туғилган Сармат М. ва 2006 йилда туғилган Темур Х. бадан шикастлари билан шифохонага етказилган. Иккала автомобиль ҳайдовчилари ҳам шифохонага етказилган.

 

Таъкидланишича, яна бир пиёда — 10-синф ўқувчиси 2004 йилда туғилган Артём Й. ЙТҲ оқибатида етган бадан шикастлари туфайли шифохонага етказиш давомида вафот этган.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда воқеа юзасидан  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Қумқўрғон туманида 5 ёшли қизча автоҳалокат сабаб вафот этгани, Наманганда 3-синф ўқувчиси ЙТҲ оқибатида шифохонада вафот этгани ҳамда Тошкент вилоятида “Jiguli” ҳайдовчиси 2-синф ўқувчисини уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган ҳайдовчи ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда юз берган ЙТҲда 10-синф ўқувчиси вафот этди | Zamon.uz