Жамият

Наманганда 3-синф ўқувчиси ЙТҲ оқибатида шифохонада вафот этди

Наманган шаҳрида «ВАЗ-2101» йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган мактаб ўқувчисини уриб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.

Наманганда 3-синф ўқувчиси ЙТҲ оқибатида шифохонада вафот этди

 

 

Қайд этилишича, 13 сентябрь куни соат 18:40 атрофида «Келажак тонгги» маҳалласи Чортоқ кўчасида «ВАЗ-2101» машинасини ҳушёр ҳолда бошқариб кетаётган ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.

 

Оқибатда у йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётган, 63-сонли мактабнинг 3-синф ўқувчисини уриб юборган.

 

Маъулм қилинишича, пиёда кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамай бош мия чайқалиши, бош мия ёпиқ синиши ва ўнг оёқ болдир суягининг ёпиқ синиши ташхиси билан туман шифохонасида вафот этган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 Барча ота-оналардан вояга етмаган фарзандларига эътиборли бўлишларини, ҳайдовчилардан эса йўлларда болаларга ўта эҳтиёткор бўлишларини сўраймиз, дейилади хабарда.

 

Бундан аввалроқ Зоминда «ВАЗ-2107» ва "Tracker" автомобили тўқнаши натижасида 7-синф ўқувчиси олган тан жароҳати сабаб туман марказий шифохонасига ётқизилгани ҳамда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида «Маtiz» машинаси ҳайдовчиси 12 ёшли қизни уриб юбориши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.