Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт қатнови вақтинча чекланади
Пойтахтимизда триатлон бўйича халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар қилди.


Шу муносабат билан йўлларнинг бир қисми транспорт ҳаракати учун 9 октябрь куни соат 06:00 дан 18:00 гача ва 10 октябрь куни соат 06:00 дан 15:00 га қадар вақтинча ёпилади.
Ушбу кўчалар:
- КХАЙ ва Кўргазма кўчалари кесишмасидан — Ч.Айтматов кўчасигача;
- КХАЙ ва Ш.Рашидов кўчалари кесишмасидан — Осиё ва Ч.Айтматов кўчалари кесишмасигача.
"Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган", — дейилади хабарда.
Аввалроқ Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган автомобиль йўлида "SKY CAMP" марафони ўтказилиши, Миробод туманидаги баъзи кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча чекланиши ҳамда Қашқадарёдаги довон икки кунга ёпилгани ҳақида хабар берилганди.







