1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. энг долзарб

"Туркистон гўзали-2021" ғолибаси аниқланди

"Туркистон гўзали" унвони миллий ҳакамлар ҳайъати томонидан 18 ёшли Султонбиби Шаҳаповага берилди, деб  хабар қилди Tengrinews.kz.

"Туркистон гўзали-2021" ғолибаси аниқланди

 

Хабарга кўра, биринчи марта минтақавий мусобақалар онлайн тарзда ўтказилгани айтилди. Юлдузлар ҳайъати 10 финалчининг сўровномаларини кўриб чиқди ва уларнинг фотосуратлари, видео тақдимотларини кўриб чиқди. Шунингдек  “Zoom” конференциясида қизлардан интервью олди. Натижада, томошабинлар ҳакамлар ҳайъати йиғилиши ва иштирокчиларнинг шахсий суҳбатларини кўриш  имкониятига эга бўлишди.

 

Суҳбатдан сўнг, деярли бир овоздан қабул қилинган қарор билан ўзбекистонлик Султонбиби Шаҳапова танланди. Қиз Хожа Aҳмад ​​Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университетида ўқийди. У келажакда дизайнер бўлишни режалаштирмоқда.

 

Танлов ғолибаси расм чизишни, саёҳат қилишни ва суратга олишни яхши кўради. Қозоқ, рус ва турк тилларида равон гапиради. У ўзининг қувончи ва таассуротларига изоҳ берди:

 

“Оилада етти нафармиз. Онам, дадам ва 4 синглим. Мен энг катта фарзандман. Менинг отам таълим билан боғлиқ, бошқа соҳада ишлайди, онам араб тилидан таржимон, лекин меҳмонхона бизнесида ишлайди. Бизда жуда яхши оила бор. Болалигимдан сингилларимга қараш мажбуриятини ўз зиммамга олдим, шунинг учун мен тезда камолга етдим. Мактабга эрта бордим, синфимда энг кичиги эдим. Лекин шу билан бирга ҳар доим барча тадбирларда фаол қатнашардим. Мен ўз шаҳримни жуда яхши кўраман. Туркистон — қозоғистонликлар учун алоҳида шаҳар. Барчани бу ерга таклиф қиламан”, — деди Султонбиби.

 

Аввалроқ  “Мисс Россия мигрантлар федерацияси” гўзаллик танловида икки нафар ўзбекистонлик қиз финалга чиққани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика