Ўзбекистон

Туркманистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш бўйича янги шартнома тузади

Ўзбекистон Энергетика вазири бошчилигидаги делегация Ашхободга ташриф буюрди.

Туркманистон ва Ўзбекистон газ етказиб бериш бўйича янги шартнома тузади

 

Ўзбекистон ва Туркманистон туркман газини етказиб бериш бўйича янги шартнома тузади. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамахмудовнинг Ашхободга ташрифи чоғида келишувга эришилди.

 

Ўзбекистон Энергетика вазири бошчилигидаги делегация 24 август куни Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг қурилиш-саноат комплексига масъул ўринбосари билан учрашди.

 

Учрашувда ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутадиган Туркманистон-Ўзбекистон ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

 

Томонлар Туркманистон энергетика ресурсларини хорижий давлатларга, биринчи навбатда, қўшни давлатларга етказиб беришнинг кўп қиррали тизимини яратишни фаоллаштириш масалаларига эътибор қаратди.

 

Учрашув якунлари бўйича Туркманистон табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишга келишиб олинди.

custom img

Президент Андижон шаҳридаги Бобуршоҳ кўчасининг икки қисмини боғловчи янги йўлўтказгич билан танишди

Йўлўтказгичнинг умумий узунлиги 796 метр, кенглиги 25,9 метрни ташкил этади.

custom img

Президент «Агрокластер Олтинкўл» корхонасида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди

Шинжон усулида пахта етиштириш орқали бир гектардан 60–70 центнергача ҳосил олиш, сувни 40 фоизгача, ўғитни эса қарийб 30 фоизга тежаш имконияти яратилмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Балиқчи туманидаги «LB Sport» корхонаси фаолияти билан танишди

Корхонада 18 та спорт тури бўйича 65 хил маҳсулот ишлаб чиқарилиб, йилига 500 минг дона спорт анжоми тайёрланади.

custom img

Истанбулда ўзбекистонлик аёл вафот этди: у доридан заҳарланган

Марҳуманинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Энди Ўзбекистонда чиқинди топшириб пул ишлаш мумкин

Республикада илк бор пластик, шиша ва алюминий идишларни топшириш эвазига пул тўлайдиган фандоматлар ишга туширилди. Ушбу ускуна ҳажми ва туридан қатъий назар ҳар бир идиш учун 150 сўмдан рағбат пули тўлайди.

custom img

Олтин ва кумуш тангалар: Самарканддаги Шахмат олимпиадаси учун эсдалик тангалари сотувга чиқарилади

Эсдалик тангалари 31,1 граммдан бўлиб, чекланган миқдорда зарб этилган.

custom img

Суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туриш мумкин эмас: Конституциявий суд қарор чиқарди

Шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ ушлаб туришга имкон берувчи норма Конституцияга мувофиқ эмас деб топилди.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиятов 79 ёшида вафот этди

Таниқли фермер вафоти муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёев ҳамдардлик билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"