Туяни уриб юборган “Spark” “Damas” билан тўқнашди
Жорий йилнинг 3 октябрь куни соат тахминан 21:00 ларда Навбаҳор тумани ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида “Spark” ва “Damas” иштирокида йўл транспорт ҳодисаси юз берди.

Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра “Spark” русумли транспорт воситаси Навоий — Нурота йўналиши бўйича жарликдан пастга қараб ҳаракатланиб келаётган вақтда туяни уриб юборган. Оқибатда, бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши йўналишда келаётган “Damas” русумли транспорт воситасига бориб урилган. Ҳайдовчилар турли тан жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Тошкентда юз берган ЙТҲ да 10-синф ўқувчиси вафот этгани ҳамда Сирдарёда содир бўлган даҳшатли ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







