Жаҳон

Украина уруш оқибатларини юз йилгача сезади — Шольц

Германия канцлери Владимир Зеленский билан мулоқот қилди.

Украина уруш оқибатларини юз йилгача сезади — Шольц

 

Украина уруш оқибатларини 100 йилгача бартараф эта олмаслиги мумкин. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц маълум қилди.

 

Унинг сўзларига кўра, кўплаб шаҳарларда портламай қолган бомбалар қолиб кетган. "Шу сабабли тикланишда биз биргаликда ишлашимизга тўғри келади", — деган канцлер.

 

Шольц Германияда ҳамон иккинчи жаҳон уруши давридан буён портламай қолган бомбалар топилишини эслатиб ўтган.

 

Шольц чоршанба куни Зеленский билан телефон орқали мулоқот ўтказган. У Украина етакчисига мамлакатнинг биринчи президенти Леонид Кравчук вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирган. Шунингдек, Киевга ёрдам кўрсатиш масаласи муҳокама қилинган.

 

Аввалроқ Германия канцлери Россия-Украина музокараларидан кутилаётган натижа ҳақида гапирганди.

custom img

Ҳиндистон ва Покистон чегарасида икки соатлик отишма юз берди

Ҳиндистон ҳарбийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган "террорчилар"ни тўхтатишга уринган.

custom img

АҚШда ака-ука Тейтлар Буюк Британия сўрови билан ҳибсга олинди

Эндрю ва Тристан Тейт зўрлаш, одам савдоси ва бошқа оғир жиноятларда айбланмоқда. Уларнинг апрель ойида Ўзбекистонга келгани ҳам танқид остида қолганди.

custom img

Ливан Президенти Трамп билан Исроил бўйича музокаралар учун АҚШга йўл олди

Томонлар ўт очишни тўхтатиш, Исроил қўшинларини Ливан жанубидан олиб чиқиш ва минтақадаги хавфсизлик масалаларини муҳокама қилади.

custom img

Белгия босиб олинган Фаластин ерларида ишлаб чиқарилган Исроил маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади

Испания, Нидерландия, Словения ва Ирландия ҳам шундай чекловлар жорий этган эди.

custom img

Норвегияда сўнгги 100 йилдаги энг йирик ёнғин юз берди

Ҳодиса сабаб юзлаб аҳоли эвакуация қилинди.

custom img

Украина Россиядаги Wildberries омборларига зарба берди, саккиз киши ҳалок бўлди

Зеленскийга кўра, зарба берилган омборларда дронлар ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи қисмлар сақланган.

custom img

Аномал иссиқ фонида электр истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми аввалги рекордлардан ҳам юқори бўлди.

custom img

Мужтабо Хоманаийнинг илк халқаро мулоқоти Путин билан бўлиши мумкин — ТАСС

Эрон манбаси Эроннинг олий раҳбари ва Россия президенти ўртасида яқин вақт ичида телефон суҳбати ёки учрашув ўтказилиши эҳтимолини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"