Ўзбекистон

Украинадаги уруш қачон тугаши маълум қилинди

Бу бўйича декларация 9 майгача эълон қилиниши мумкин.

Украинадаги уруш қачон тугаши маълум қилинди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг тинчлик режасига мувофиқ, украиналик ҳамкасби Владимир Зеленскийни Пасха байрамигача Россия билан ўт очишни тўхтатишга рози бўлишга кўндириши мумкин.

 

Россия ва Украина ўртасидаги можарони бир кунда тўхтата оламан деб келган Трамп энди урушни 100 кунда тўхтатиш устида ишламоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Украинанинг сиёсий ва дипломатик доираларида 20 апрелгача ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи қандайдир режа муҳокама қилинмоқда.

 

“Бу Россиянинг ҳужумини тўхтатиш, Украинанинг НАТОга қўшилишини тақиқлаш ва Киевдан ноқонуний босиб олинган ҳудудлар устидан Россия суверенитетини тан олишни талаб қилади”, дейилади хабарда.

 

Бунга қўшимча равишда, Украина қўшинлари август ойида қарши ҳужум бошлаган Россиянинг Курск вилоятини тарк этишга мажбур бўлади. Таркибига Британия аскарлари ҳам кириши мумкин бўлган европа ҳарбий контингенти эса қуролсизлантирилган ҳудудни қўриқлаш учун жалб этилади. АҚШ қўшинлари ушбу контингент таркибига кирмайди.

 

 

Ўт очишни тўхтатиш режаларини амалга ошириш февраль ойи бошида Зеленский ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти, февраль ойи охири — март ойи бошида уларнинг учрашуви ва 20 апрелгача ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги расмий баёнот билан бошланади, дейилади хабарда.

 

Урушни тўхтатишнинг келишилган параметрлари тўғрисидаги декларация 9 майга қадар эълон қилиниши кутилмоқда. Шундан сўнг Киевга ҳарбий ҳолатни узайтирмаслик ва қўшинларни сафарбар қилишни бекор қилиш таклиф этилади.

 

Трамп, шунингдек, урушни тўхтатиш бўйича келишувни ишлаб чиқишга кўмаклашиш учун бошқа давлатлар воситачилигида Халқаро тинчлик конференциясини ташкил этишни хоҳлайди.

 

Эълон қилинган режаларнинг кўплаб бандлари Украина томонидан ён беришни назарда тутади. Аммо Трамп Америка  украиналик ҳарбийларни қўллаб-қувватлашини давом эттиришни, 2030 йилгача Европа иттифоқига аъзо бўлиш имкониятини кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

 

 

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

Термиздаги фожиа: Собалтъни бошқарган 10-синф ўқувчиси синфдошининг ўлимига сабаб бўлди

16 ёшли ўқувчи онасига тегишли Cobalt'ни ҳайдовчилик ҳуқуқисиз бошқариб, ёритиш устунига урилган.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.