“Урушни 2025 йилда тугатиш имконияти бор”
Владимир Зеленский янги баёнот билан чиқди.

Унинг сўзларига кўра, Дональд Трамп урушни имкон қадар тезроқ тугатмоқчи.
Бироқ Украина Россия билан ҳеч қандай музокара олиб бормаяпти.
Россия Европанинг исталган давлатига бостириб кириб, уни босиб олиши мумкин.
“Бизда йўқотишлар бор, бу мен учун энг оғриқли ҳолат. Россия эса ўз одамлари ҳақида қайғурмайди”, деган у.







