энг долзарб

“UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti”ларини нега дон омборларида сақлаяпти?

“UzAuto Motors” чип етишмаслиги туфайли автомобилларини "Ўздонмаҳсулот" омборларида сақлашга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда “Spot.uz” хабар берди.

“UzAuto Motors” “Chevrolet Lacetti”ларини нега дон омборларида сақлаяпти?

 

 

Унда айтилишича, деярли тайёр машиналар чип келишини кутмоқда. Заводда эса уларга жой етмаяпти.

 

Компания маълумотларига кўра, “Асака” заводида ҳар куни 250-300 та “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқарилади. Бироқ электрон компонентларнинг  етишмаслиги сабабли уларни истеъмолчиларга юбориб бўлмаяпти.

 

Ҳатто кичик бир деталнинг йўқлиги ҳам тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга имкон бермайди. Шу боис деярли тайёр автомобиллар омборга жўнатилмоқда.

 

Заводда тайёр машиналар учун жой тугаганлиги сабабли компания "Ўздонмаҳсулот" билан машиналарни вақтинчалик сақлаш тўғрисида келишиб олган.

 

Янги электрон қисмлар келиши билан автомобилларга ўрнатилади. Шундан сўнг харидорларга етказилиши айтилмоқда.

 

Маълумот учун: йил бошидан бери жаҳон иқтисодиёти яримўтказгичлар танқислигига дуч келди. Автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияларнинг ҳеч бири ана шундай муаммодан четда қолмади. Мисол учун “АвтоВАЗ” радио- магнитофонсиз машиналар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. GM эса АҚШдаги заводлари ишини тўхтатди.

 

Микросхемалар муаммоси Ўзбекистонга ҳам таъсир кўрсатди. Шу боис “UzAuto”  март ойи бошида автомобилларни етказиб бериш кечикиши ҳақида огоҳлантирганди. Электрон қисмлар етишмаслиги, ишлаб чиқариш платформасининг янгиланиши туфайли ёзда автомобиль ишлаб чиқариш кескин камайди. Август ойига келиб завод атиги иккита Лаcетти ишлаб чиқарган.

 

Минглаб одамлар автомобилни сотиб олиш учун навбатга ёзилган. "Ўзавтосавдо" ботидан олинган маълумотга қараганда, 14 октябрь ҳолатига кўра “Chevrolet Lacetti” учун навбат 37 080 тани ташкил қилган. – деб изоҳ берилади “Spot.uz” сайтида.

 

Бундан аввал "UzAuto Motors" "Spark" ва "Lacetti" автомобилларини вақтинча ишлаб чиқариш тўхтатилганлиги ҳақидаги маълумотни тасдиқлагани, автосалонларда юзлаб шартнома тузиб қўйиб, «навбат» сотаётганларни инсофга чақираётгани ҳамда “Chevrolet Lacetti” автомобили ишлаб чиқариш ҳажмини оширилгани ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"