1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

UzAuto Motors автосалонларда юзлаб шартнома тузиб қўйиб, «навбат» сотаётганларни инсофга чақирмоқда

UzAuto Motors автосалонларда «навбат» сотаётганларга қарши компания томонидан олиб борилаётган тадбирлар айрим ОАВда “хусусий мулкка тажовуз” деб қаралаётгани юзасидан баёнотини эълон қилди.

UzAuto Motors автосалонларда юзлаб шартнома тузиб қўйиб, «навбат» сотаётганларни инсофга чақирмоқда

 

Автокомпаниянинг маълум қилишича, айни пайтда жаҳон бозоридаги микрочипларнинг вақтинча етишмовчилиги ҳамда УзАуто Моторсъда ишлаб чиқарилишдаги кечикишлардан фойдаланиб, баъзи бир фуқаролар айрим автосалон ходимлари билан тил бириктирган ҳолда, бир вақтнинг ўзида ўнлаб, ҳатто, юзлаб шартномалар тузишаётганлиги маълум бўлган. 

 

Бу орқали эса улар автомобиль сотиб олиш жараёнини тезлаштирмоқчи бўлган фуқароларга пора эвазига “навбат" сотишмоқда. 

 

“Айнан мана шундай шармандали вазиятга қарши курашишда UzAuto Motors ўз маълумотлар базасини йўл ҳаракати хавфсизлик хизматининг базаси билан синхронлаштириш ташаббуси билан чиқди. 


Компания кимнингдир тасаввурида фуқароларнинг ҳуқуқларини виждонсиз ишбилармон ҳамда фирибгарлардан ҳимоялашга қаратилган ушбу таклифини хусусий мулкка тажовуз деб аташлари мумкинлигини кутмаган эди”, – дейилади расмий баёнотда. 

 

Шунингдек, UzAuto Motors фуқароларнинг нечта бўлишидан қатъий назар автомобилга эгалик қилиш ҳуқуқига эътироз билдирмаслигини, бироқ компания виждонли харидорларга UzAuto Motors маҳсулотини ўз вақтида келишини қийинлаштираётганларга, шунингдек, 200 та шартнома тузиб, кейинчалик ундаги «навбат»ни сотишга уринаётганларга қарши эканлигини таъкидламоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автокомпания салонлардаги «шапка»ларга қарши кураш эълон қилгани ҳақида маълум қилинган эди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика