Жаҳон

Украинага қарши ҳужум бошлаш қийин бўлган – Путин

Россия Президентидан навбатдаги баёнот.

Украинага қарши ҳужум бошлаш қийин бўлган – Путин

 

Владимир Путин Россиянинг Украинага қарши уруши ҳақида бир қатор баёнотлар берди. 

 

– У Украинага қарши уруш бошлаш қарорни қабул қилиш “қийин” бўлган;


– Украина Совет давридан бери ядро ва ракета бўйича ваколатларга эга;


– Россия Украинадаги вазиятни “тинч йўл билан” ҳал қилишга уринган;


– Донбассга “рус тилида гаплашиш ва ўзига хос тарзда яшаш” учун рухсат бериш керак эди;


– Украинага қарши урушда ҳалок бўлаётган рус аскарлари “келажагимиз учун курашмоқда”;


– Агар Украина ҳукумати ўзлари қилаётган ишда давом этса, бу “Украина давлатчилигининг келажаги”ни шубҳа остига қўяди;


– Украинанинг нейтрал мақоми НАТОга кирмаслиги учун керак;


– Фақат Донбассга қўшин жўнатиш мумкин эди, аммо Киев Ғарб давлатларидан “чексиз ёрдам олади”;


– Украина ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиш бўйича ишлар деярли якунланди;


– Украина узра парвозларни тақиқловчи ҳудуд яратишга уриниш ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш сифатида баҳоланади;


– Украинада ҳукумат таркибида “неонацистлар” бор;


– Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг баёнотидан кейин Россия Федерацияси ядро кучлари махсус режимга ўтказилди;


– Биз Россия Федерацияси ҳудудида ҳеч қандай махсус қоида жорий этишни режалаштирмаяпмиз;


– Ҳарбий ҳолат қонунга мувофиқ, ташқи тажовуз содир бўлган тақдирда жорий этилади;


Шунингдек, Путиннинг айтишича, операцияда фақат профессионал ҳарбийлар қатнашади, ҳарбий хизматга чақирилувчилар йўқ.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Херсон аҳолиси рус ҳарбийларини шаҳардан ҳайдаб чиқарган эди. Минглаб Херсон аҳолисининг митинги рус босқинчиларини шаҳарни тарк этишга мажбур қилди.

 

custom img

Тўқаев Путинни Украинадаги урушни "музлатиш"га чақирди

Қозоғистон президенти Омскдаги музокараларда можарони "Истанбул формуласи 2.0" асосида ҳал этишни таклиф қилиб, тинчликка буюк давлатлар кафолати остида эришиш мумкинлигини билдирди.

custom img

Сурияда иккита автобус тўқнашди, 35 киши ҳалок бўлди

Дайр аз-Зор–Дамашқ автомобиль йўлида содир бўлган ЙТҲда яна 30 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

custom img

Ҳиндистондаги “Сувараклар” ҳаракати таълим вазири истеъфога чиққач, норозилик намойишларини тўхтатди

Ҳаракат ҳукумат барча асосий талабларни қабул қилганини маълум қилди.

custom img

Руминия ҳаво ҳудудига кирган яна бир дрон йўқ қилинди

Украина жанубидаги жанговар ҳаракатлар фонида мамлакат ҳаво ҳудудига кирган дрон ҳарбийлар томонидан йўқ қилинган.

custom img

“Мен кетганимдан сўнг барчангиз банкрот бўласиз” — Трамп

АҚШ президенти сиёсий фаолияти якунлангач, кўплаб Америка оммавий ахборот воситалари банкрот бўлишини, чунки у ҳақида ёзадиган бошқа шахс қолмаслигини айтди.

custom img

Эрон Европа Иттифоқини иккиюзламачиликда айблади

Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Теҳронга қарши янги санкцияларини кескин танқид қилди.

custom img

UNESCO Фаластин ва Ливандаги тарихий обидаларни Жаҳон мероси рўйхатига киритди

Яқин Шарқдаги можаро сабаб бу объектлар хавф остидаги мерослар рўйхатига ҳам қўшилди.

custom img

Гутерриш 2009 йилдан бери илк бор Сурияга боради

Ушбу ташриф Башар Асад ҳокимияти ағдарилганидан кейинги сиёсий ўтиш даврини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"