АҚШ ва Жанубий Корея КХДР ракета синовларига жавобан ракеталар иштирокида машғулот ўтказди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.
Унга кўра, душанба куни тонгда турли нишонларга қарата саккизта ракета отилган.
“АҚШ ва Жанубий Кореянинг “ер-ер” типидаги ракеталарни учириши провокация манбаларига зудлик билан зарба бериш имкониятини намойиш этди”, – деган Корея штаб бошлиқлари қўмитасидаги манба.
Аввалроқ Шимолий Корея навбатдаги ракета синовини ўтказганди.


