Вайроналар остида қолган уйлар, юзлаб қурбонлар...
Афғонистонда зилзила содир бўлди.

Оқибатда, юзга яқин уй вайрон бўлган, вайроналар остида яна одамлар борлиги айтилмоқда.
Афғонистон шарқида чоршанба куни тонгда юз берган кучли зилзилада камида 300 га яқин одам ҳалок бўлган. 6 магнитудали зилзила Пактика вилоятида қайд этилган. Маҳаллий Бахтар ахборот агентлиги қурбонлар сони ҳақида хабар бериб, қутқарувчилар вертолётда етиб келганини айтди.
Мамлакатдаги Қизил Хоч ходимлари ёрдам бериш учун ҳудудга сафарбар этилган.







