Ўзбекистон

Халқаро медиа-холл — Янги Ўзбекистон юзи — Акмал Саидов

Айни пайтда Республика тарихидаги муҳим сиёсий воқеа – 2021 йил 24 октябрда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига ҳар жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Халқаро медиа-холл — Янги Ўзбекистон юзи — Акмал Саидов

 

 

Дунё тажрибасидан яхши маълумки, сайловларнинг шаффоф, адолатли ва холисона ўтказилиши, аввало, демократик қадриятларнинг устуворлиги, оммавий ахборот воситаларининг эркин фаолияти билан бевосита боғлиқ.

 

Шу мақсадда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан Халқаро медиа холл ташкил этилди. Кеча, 14 октябрь куни мазкур медиа-холлнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

 

Унда Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Марказий Сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомходжаев, ЎзЭОАВМА бошқаруви раиси Фирдавс Абдухолиқов, “Юксалиш” Умуммиллий ҳаракати раҳбари Бобур Бекмуродов, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимов иштирок этди.

 

Зайниддин Низомходжаев мазкур медиа-холлнинг очилиши – сайлов жараёнларини янада очиқ ва шаффоф бўлишида муҳим аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Шунингдек, МСК раиси Халқаро медиа холл орқали ёшларнинг сиёсий фаоллиги оширишига ишонч билдирди.

 

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери биринчи ўринбосари Акмал Саидовнинг фикрича, Медиа-холл янги Ўзбекистон саройи, кошонаси ҳисобланади. “Менинг таклифим — Халқаро медиа-холлнинг доимий фаолиятини йўлга қўйиш зарур”, — деди Саидов.

 

Шунингдек, тадбир давомида Республикадаги ёш сайловчилар ҳақида маълумот берилди. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Шерзод Олимовнинг маълум қилишича, бу йил 880 минг нафар ёшлар илк бор сайловда иштирок этади.

 

Халқаро медиа-холл тадбирларида 5 000 нафардан ортиқ иқтидорли, фаол ёшлар, ижодкор талабалар, ёш мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, Халқаро медиа-холл кун тартибидан концертлар, фильм тақдимотлари, қатор маданий дастурлар ҳам ўрин олган.

 

У 2021 йил 26 октябрга қадар фаолият олиб боради.

 

custom img

Хивада 12,3 гектарлик халқаро туристик шаҳарча барпо этилади

Мажмуада меҳмонхоналар, музей, ресторанлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

custom img

Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудларни алмашиш бўйича кейинги қадамларни келишиб олди

Ҳудудларни алмашиш бўйича келишувларни амалга ошириш учун қўшма ишчи гуруҳ тузди. Гуруҳ аҳоли фуқаролиги, кўчириш, мулкий ҳуқуқлар, ердан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимоя масалаларини ҳал қилади.

custom img

Хоразм вилоятида 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилди

Янги лойиҳаларни ишга тушириш маросими Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтди.

custom img

Хивада Ляонин педагогика университети филиали очилди

Мажмуани қуриш ва жиҳозлаш учун давлат бюджетидан 140 миллиард сўм ажратилган бўлиб, бу ерда 120 та янги иш ўрни яратилган.

custom img

Ўзбекистон ва Туркия журналистлари медиа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиради

Томонлар журналистлар малакасини ошириш, рақамли медиа, сунъий интеллект ва замонавий технологиялар бўйича қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

custom img

“Одил судлов – 2030”: суд тизимида янги ислоҳотлар босқичи

2027–2030 йилларда барча туман ва шаҳарларда фуқаролик ишлари бўйича судлар ташкил этилади.

custom img

Урганч аэропортидан Хивага қатнов вақти 40 дақиқагача қисқаради

Давлат раҳбари янги электропоездда Хива шаҳрига келди.

custom img

Ёшлар замонавий меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитилади

Президент Хоразм илғор касбий маҳорат техникуми ва Касблар шаҳарчаси фаолияти билан танишди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"