Дунё
|
23 Март 14:46
220
Дунё
|
23.03.2022, 14:46
220

Хиллари Клинтонда коронавирус аниқланди

Бундан аввал Байденнинг матбуот котибида ҳам COVID-19 аниқланганди.

 

Хиллари Клинтон коронавирусга чалинди. Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи Twitter’да маълум қилган.

 

“Коронавирусга топширган тестим натижаси ижобий чиқди. Менда енгил шамоллаш аломатлари бор, аммо ўзимни яхши ҳис қиляпман”, – деб ёзган АҚШ собиқ давлат котиби.

 

Шунингдек, у турмуш ўртоғи, АҚШнинг 1993-2001 йиллардаги президенти Билл Клинтон ҳам тест топширганини, лекин унда касаллик аниқланмаганини айтган. Аммо собиқ президент вақтинчалик изоляцияга олинган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ҳам коронавирусга чалингани тўғрисида хабар қилинганди. 

Tags: