Хитой АҚШ билан қатор келишувлардан чиқиб кетди
Бу Пэлосининг ташрифига жавобан амалга оширилган.

Хитой АҚШ билан қатор йўналишлардаги ҳамкорликни тўхтатди. Бу Нэнси Пэлосининг Тайванга ташрифига жавобан амалга оширилмоқда.
Хитой ТИВ маълумотларига кўра:
- АҚШ билан минтақавий ҳарбий қўмондонликлар ўртасидаги мулоқот;
- Мудофаа вазирлиги вакилларининг ишчи учрашувлари;
- АҚШ вакиллари билан денгиздаги хавфсизлик механизмлари бўйича учрашув;
- Иқлим ўзгариши бўйича музокаралар;
- Наркотикларга қарши кураш бўйича ҳамкорлик;
- Суд ва адлия соҳасидаги ҳамкорлик;
- Халқаро жиноятчиликка қарши кураш бўйича ҳамкорлик;
- Ноқонуний миграцияга қарши кураш ва фуқаролар репатриацияси соҳасидаги ҳамкорлик бўйича келишувлар тўхтатилган.
Аввалроқ Пэлоси Тайванни изоляцияда қолдирмасликка ваъда берганди.







